Хитойнинг Шарқий Чжесзян провинциясида жойлашган минглаб ороллардан иборат Цяньдаоху кўли дунёдаги энг ажойиб сув ҳавзаларидан биридир. Унинг майдони 573 км² бўлиб, юзасида умумий майдони 86 км² бўлган 1000 дан ортиқ кичик ороллар мавжуд. Бу жиҳат кўлнинг ноодатий номига сабаб бўлган.
Цяньдаоху 1959 йилда биринчи Хитой ГЭСи қурилиши билан ташкил этилган. Минглаб ороллар кўлининг асосий ҳусусияти идеал даражадаги тоза сув бўлиб, унинг тубини ҳатто энг чуқур жойларда ҳам катта баландликдан кўриш мумкин. Шу билан бирга, кўл сувининг тозалиги Хитойда машҳур бўлган Nongfu Spring бренди остидаги булоқ минерал сувини ишлаб чиқаришга асос бўлган.
Кўлни ҳосил қилиш учун жуда катта майдон сув остида қолганлиги сабабли, унинг тубида 2000 йилларнинг бошларида тадқиқотчилар томонидан топилган 1800 ёшли бир нечта қадимги Хитой аҳоли пунктларининг қолдиқлари бор. Хан сулоласи ҳукмронлиги даврида булар Чунъан ва Суяннинг йирик графликлари эди.
Иккинчи шаҳар бугунги кунгача аъло даражада сақланиб қолган. Бу эса минглаб ороллар кўли Цяньдаохуни нафақат машҳур сайёҳлик масканига, балки ғаввослар учун жозибали жойга ҳам айлантирди.
Фото: liveinternet.ru