Одил Аҳмедов янги клубга кўчиб ўтди

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолиятини яна Хитой Суперлигасида давом эттирадиган бўлди.

33 ёшли ҳамюртимиз “Цанчжоу Майти Лайонс” (Cangzhou Mighty Lions F.C.) клуби билан шартнома имзолаган.

Таъкидлаш керакки, Аҳмедовнинг янги жамоаси Хэбэй провинциясидан Хитой Суперлигасида иштирок этаётган биринчи профессионал футбол клуби ҳисобланади. “Цанчжоу Майти Лайонс” Суперлиганинг “А” гуруҳида иштирок этади.

“Цанчжоу Майти Лайонс” чемпионатнинг илк баҳсини 21 апрель куни сафарда “Циндао Хайню” клубига қарши ўтказади. Одил Аҳмедов ушбу учрашувда янги жамоаси сафида ўзининг дебют ўйинини ўтказиши мумкин.

Маълумот учун, Одил Аҳмедов бундан аввал Хитойнинг “Шанхай СИПГ” ҳамда “Тяньцзинь Тэда” клубларида тўп сурган.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Хитой Марсга илк миссиясини бошлади
Хитой Марс сайёрасини ўрганиш учун Tianwen-1 зондини учирди. Сайёра юзасига чиқиш учун етти ой керак бўлади. Агар миссия режадагидек амалга оширилса, зонд 2021 йилда Ерга ...
Ўзбекистон Хитойга визани бекор қилди
Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикаси Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида Президент Фармони қабул ...
Вуханда корхоналар ишлаб чиқаришни бошлаб юборишди. Карантин 8 апрелдан бекор қилинади
Коронавирус ўчоғи бўлган Хубэй вилоятида қарийб барча корхоналар ишлаб чиқаришни бошлади, деди ривожлантириш ва ислоҳотлар бўйича вилоят қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Се Гаобо. “31 март ҳолатида, ...
Хитой дунёнинг энг катта экспортери сифатида тилга олинади
Дарҳақиқат шундай. Лекин айни чоқда, ички бозоридаги эҳтиёж уни дунёнинг энг катта импортерига ҳам айлантирган. 2017 йил май ойида Пекинда бўлиб ўтган “Бир белбоғ, ...
2020 йилга келиб Хитойда поездлар соатига 1000 км тезликда ҳаракатлана бошлайди
Хитойда соатига 600 дан 1000 км гача тезликда ҳаракатланадиган поездлар йўлга қўйилади, деб хабар беради Asia Times. Ҳозирги вақтда хитойлик мутахассислар вакуум трубкаси ичида ...
Вухан дарвозалари очилди. Энди у ёпиқ шаҳар эмас
Хитой ҳукумати коронавируснинг янги тури туфайли 76 кун давомида ташқи дунё билан алоқани узиб қўйган Вухандан чиқиш йўлларини очди. 8 апрелга ўтар кечаси шаҳар дарвозалари ...
Хитой ҳукумати одамларга машина сотиб олиш учун пул беришни бошлади
Хитой ҳукумати ҳозир оғир кунларни бошдан ўтказаётган миллий автомобилсозлик соҳасини қўллаб қувватлашнинг оқилона йўлини топди. Мамлакат фуқароларига янги машина сотиб олиш учун $1,4 минггача ...
Юртимизда цзянси анъанавий хитой табобати университети филиали очилади
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Хитойнинг “Beizhong Yilin Pharm Tech (Beijing) Co. Ltd.” фармацевтика компанияси президенти Сюэжун Линь бошчилигидаги навбатдаги гуруҳни қабул қилди. Фармацевтика компанияси ...
Хитойда нима бўляпти? Воқеа жойидан махсус репортаж
Таниқли биолог-шифокор, блогер Бахтиёр Шералиев айни дамда Хитойда иш фаолиятини давом эттирмоқда. У ижтимоий тармоқлардаги ваҳимали, ёлғон хабарларга муносабат билдирди. «Ҳозир ўзим айни вақтда Хитойда, ...
Шанхай халқаро медиафоруми ОАВнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилмоқда
Шанхайда China International Import Expo— биринчи халқаро импорт товарлари ва хизматлари кўргазмаси ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатидан келган ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар, ...
Хуанцзян-Маонан автоном тумани қашшоқликдан чиқарилган ҳудудга айланди
Жанубий Хитойда жойлашган Гуанси-Чжуан автоном туманидаги Хуанжианг-Маонан автоном уездининг умумий аҳолиси 378,200 кишини ташкил этади. 9-май куни Гуанси-Чжуан автоном туманидаги яна 21 уезд, туман ва ...
Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. 27 октябрь куни Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, ...