Биринчи шамол турбинаси тармоққа муваффақиятли уланди

Фото: energy-utilities.com 

Ўзбекистондаги «Зарафшон» лойиҳасининг биринчи шамол турбинаси тармоққа муваффақиятли уланди.

Станциянинг ўрнатилган қуввати 500 МВт. Фойдаланишга топширилгандан сўнг, у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол энергияси станцияси бўлади. Лойиҳа учун барча шамол генераторлари Хитойнинг “CСР Zhuzhou Electric Machinery” компанияси томонидан етказиб берилади.

Мазкур генераторлар 500 минг хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондира оладилар, шу билан бирга йилига 1,1 миллион тонна карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтирадилар.