Бир дона минерал сув шишаси учун 3 балл, 1 кг мато учун 5 балл, 1 кг чиқинди қоғоз учун 80 балл …

Ҳозирда 400 дан зиёд ақлли қайта ишлаш ускуналари Чунцин шаҳрининг кўплаб жойларида ташкил этилган.

Тизим қандай ишлайди?

Тегишли балларни олиш учун махсус карталарни расмийлаштирилади ёки QR-код орқали рўйхатдан ўтказилади. Сўнг улар қайта ишлашга яроқли чиқиндиларни керакли жойга ташлайдилар.


Бир балл = 1 фен (пул бирлиги, 1/100 юан), фуқаролар балларни асосий эҳтиёжлар: тиш пастаси, совун ва тозалаш воситаларига алмаштиришлари мумкин. Ушбу ташаббус чиқиндиларни саралашда қатнашиш иштиёқини анча оширди.

Шаҳарингизда шунга ўхшаш имконият борми?