“要想富,先修路” таржимаси «Бой бўлмоқчи бўлсанг, аввал йўлларингни тузат”.
Бу хитой халқи ичида тез- тез қўлланиладиган ибора. Бой бўлишни истаган инсон, албатта, уйига йўл очган, хонадонига арава кириб-чиқишини таъминлаган. Чунки, бетартиб, ўнқир- чўнқир йўл ишлаб чиқарилган маҳсулотга ҳам, аравага ҳам зарар келтириши мумкин. Қадим- қадимдан хитойликлар йўлларга жуда эътибор беришган.
Бугун Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин олға сураётган “қашшоқликни енгиш” дастурида ҳам йўлларга катта аҳамият қаратилган, энг чекка қишлоқларда, тоғ чўққиси, балиқчилар яшайдиган оролга ҳам юк машинаси бемалол кириб чиқа оладиган йўл қуриш кераклигини талаб қиляпти. Шундай бўляпти ҳам.