Дунё аҳолисининг учдан бир қисмини ташкил этган хитойликлар шу кунлари янги йил байрамига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Афсоналарга кўра, даҳшатли Чун исмли маҳлуқ денгиз қаърида яширинган ўз уясидан ташқарига чиқиб, йўлида учраган нарсасини вайрон қилиб, болалар, ҳайвонларни тутиб еган, янги ҳосилгача сақлаб қўйилган ғаллани йўқ қилган. Шу сабабли байрам олдидан одамлар маҳлуқнинг нафсини қондириш учун остоналарига егуликлар қўйишган. Айтишларича, озиқ-овқат қанча кўп бўлса, махлуқ уйга кирмаган ва энг асосийси болаларга тегмаган. Аммо бир куни денгиздан чиққан махлуқ қизил кийимдаги ўғил болани кўриб, қўрқиб кетган. Шунда одамлар махлуқ қизил рангдан қўрқишини англаб, ўз уйларини қизил рангдаги фонуслар ва чироқлар билан безатиб, мушаклардан фойдалана бошлашган.
Яна бир афсонага кўра Чун (баъзан уни Нян деб ҳам аташади) янги йил байрами олдидан хитой қишлоғига бир чол келади. У қишлоқликлардан тунаш учун жой сўраганида, бир кампир унга бу ердан тезроқ кетишни, бўлмаса маҳлуқ келиб, уни ҳам ўлдириши мумкинлигини айтади. Чол бўлса Нянни қўвиб юбораса, қишлоқликлардан унга тунаш учун жой топиб беришлари ҳақидаги ваъдани олгач, қишлоқни қизил фонуслар билан безаб, ҳар бир хонадон олдига пақиллагич қўйиб чиқади ва махлуқ пайдо бўлиши билан уларни отишларини буюради. Қишлоқ аҳолиси чолнинг айтганини қилиб, даҳшатли маҳлуқдан қутилишади.
Хитой янги йили 21 январдан 21 февралгача бўлган вақт оралиғида, яъни ой тўлишига қараб, нишонланади. Масалан бу йил, хитойликлар учун янги йил 5 февралда киради ва улар 2019 йил эмас, балки Шарқ тақвимига кўра 4717 йилни кутиб олишади. Хитойда ҳар бир йил 60 йилда бир маротаба такрорланадиган мураккаб комбинациялардан иборат. Уларнинг ҳар бирибешта асосий унсур (сув, тупроқ, металл, олов ва дарахт)ларнин рангларига мос бўлган 12 та тақвимга оид ҳайвонлар билан тавсифланади. 2019 йилда Хитой янги йилининг рамзи Чўчқа бўлиб, макони Тупроқ, ранги эса сариқдир. 60 йиллик айлана ёғоч Каламушдан бошланиб, сув Чўчқаси билан якунланади.
Хитойликлар янги йил байрамини 15 кун давомида нишонлашади. Албатта барча бу ёрқин ва қўвноқ байрамни ўз оила аъзолари даврасида нишонлашга ҳаракат қилишади. Энг аввало тайёргарлик йил давомида уйда йиғилган кераксиз буюмлар, чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаш, ҳамма жойни тозалашдан бошланади. Сўнг уй қизил рангдаги фонуслар ва бошқа безаклар билан безатилади. Чунки айтишларича, айнан шу ранг хонадондан ғам. Кулфат ва қашшоқликни қувади. Уй деворларига соғлик, бойлик ва омадни англатувчи жуфт ёзувлар илиниб, қоғоз нақшлар ёпиштирилади. Уй тўрига 8 тадан айлана шаклида патнисга терилган мандарин ва апельсинлар қўйилади. Чунки 8 рақами Хитойда узоқ умр кўришни англатади. Аммо сўнгги пайтлари уй тўрига цитрус мевалар билан безатилган сунъий дарахтлар қўйиш урфга кирмоқда.
Янги йил арафасида барча оила аъзолари тўкин дастурхон атрофида тўпланишади. Қадимдан хитойликларда йигит 32 ёшгача уйланмаса, қиз 30 ёшгача турмушга чиқмаса қариндошлари уларни ҳурмат қилмай қўйишади. Шу сабабли сўнгги йилларда бойфренд ёки гёлфренд, йигит ёки қиз ўртоқларни ижарага олиш русум бўлмоқда. Бунинг учун хаттоки махсус агентликлар фаолият кўрсатиб, улар қариндошлар олдида жуфтлик ролини ўйнаб беришади.
Демак, байрам бошланди.
1- кун. Оила даврасида.
Хитой янги йилининг биринчи куни оила аъзолари биргаликда бамбук таёқчаларини тутатишади ва жуда шовқин солган тарзда байрамни нишонлашади. Чунки қанчалик байрам шовқинли бўлса, хонадонан барча бахтсизлик ва кулфатлар ариб, шунча йил омадли ва қўвноқ ўтади-да!
Дастурхонда албатта оила аъзолари қўшилиб туккан чучвара (цзяоцзы) ва ўн хилдан зиёдроқ таомлар бўлади. Овқатланиб бўлишгач, ҳамма меҳмонга отланади. Шу куни албатта ўтганларнинг рўҳини шод этиш мақсадида қабристонга ҳам борилади.
2- кун. Ибодат куни
Иккинчи кун ибодатдан бошланиб, барча оила аъзолари ўз яқинларига соғлиқ, бахт, бойлик ато этишни сўрашади. Шундан сўнг албатта ёши катталар зиёрат қилиниб. Болалар ва яқинларига қизил конвертда пул тақдим этилади. Шу куни барча камбағаллар ва қашшоқ одамларнинг қоринлари тўйдирилиб, уларга моддий ёрдам берилади. Буни ҳар бир оила амалга оширади.
3-4 кунлар. Дўстлар куни
Нега айнан дўстлар? Чунки атрофингда дилга яқин қадрдонларинг бўлмаса бу дунёда яшаш қийин. Хитойликларнинг янги йилнинг 3-4 кунлари кейинги йил ҳам бирга бўлиш учун дўстлари даврасида байрамни нишонлашади. Эски хафагарчиликлар унитилиб, бир-биридан кечирим сўрашади.
5-6 кунлар. Бойлик ва тижорат кунлари.
Шу кунлари мушакбозликдан сўнг кўпгна корхоналар таътилдан сўнг иш фаолиятларини бошлашади.
7 кун.
Ушбу кун ҳам ибодатдан бошланади. Хитойликлар айнан дунё яралганининг 7 куни Худо томонидан инсон яратилганига ишонишади. Дастурхонга эса албатта хом балиқдан тайёрланган «Yusheng» салати тортилади. Айтишларича уни истеъмол қилган одамнинг омади кулиб, ишлари ривожланар экан.
8-10 кунлар
Мамлакатда таътил тугаб иш бошлансада, ҳар куни кечқурун оила аъзолари ибодатдан сўнг байрам дастурхони атрофига йиғилишади. Шу куни дастурхонга бўғирсоқлар (юаньсяо) тортилади.
Овқатлангач, ибодатхонага бориб, у ерда хушбуй шамларни ёққач, ибодатни давом эттиришади. Все китайцы уже возвращаются на работу, а вечерами устраивают небольшие семейные праздничные ужины обязательно с молитвой, после чего отправляются в храм, чтобы зажечь особые курительные свечи. На ужин каждая хозяйка готовит, которые больше похожи на небольшие колобки.
11 кун
Хитойда байрамнинг 11 куни куёвлар куни ҳисобланади. Бунинг учун куёвлар меҳмондорчиликка чақирилиб, унга совғалар берилади.
В Китае — это день зятя, когда тесть обязательно устраивает шумный и богатый праздник для мужа своей дочери. Каждый отец старается уважить его и устроить для него лучший праздник.
12-14 кунлар
Янги йилнинг энг асосий кўнгилочар кунлари бўлган Фонуслар кунига тайёргарик кўрилади. Дастурхон албатта шохона безатилиб, ибодат қилиш, худодан соғлик, бойлик, узоқ умр сўраш унитилмайди. Аммо дастурхонга гўштли таомлар қўйилмайди. Уч кун танани зарарли моддалардан тозалаш учун парҳезли овқатлар истеъмол қилинади.
15 — кун
Шаҳарларда ҳақиқий байрам бошланади. Мушаклар отилиб, одамлар оиласи билан шаҳарнинг кўзга кўринган жойларида уюштирилаётган оммавий концертлар, саҳна кўринишларини томоша қиладилар. Одамлар қўлларида ёқилган фонусларни кўтариб юришади. Дастурхонга албатта чучвара ва ширин гуруч тортилади. Шу куни ёлғиз қизлар аёллар мандаринларга ўз телефон рақамларини ёпиштириб, сувга оқизишади. Уни тутиб олган ёлғиз эркаклар, мандаринни егач, ундаги телефон рақамга қўнғироқ қилиб, аёллар билан танишига ошиқадилар.
Наргис ҚОСИМОВА