Сичуань провинциясида яшовчи ногирон бола синфдоши ёрдамида олти йилдан бери мактабдаги ўқув машғулотларида иштирок этмоқда. 12 ёшли Сюй Биньян қуёшли кунда ҳам, ёмғирли кунда ҳам дўсти Чжан Цзени мактабга кўтариб келади.
Сюй, шунингдек, дўстига синфлар ўртасида ҳаракатланишга ва тушлик қилишга ҳам кўмаклашади.
Бугунга келиб Сюй ва Чжан — олтинчи синф ўқувчилари. Чжан 4 ёшлигида унда камдан-кам учровчи бедаво касаллик туфайли оёқларини назорат қила олмай қолган. Шу боис у мустақил равишда ҳаракатлана олмайди.
-Унга мен ёрдам бермасам, ҳеч ким ёрдам бермас эди, — дейди Сюй.
У шунингдек, дўстига уйга берилган вазифаларни бажаришга ҳам кўмаклашади.
Сюйнинг келажакдаги энг катта орзуси — улғайгач, атрофдаги муҳтожларга ёрдам беришда давом этиш ва жамият учун фойдали иш қилиш.