Хитойнинг ўзига хос мусиқа, санъат, адабиёт, рақси – буларнинг барчаси чиройли, уйғун ва мукаммал бўлиш истагига бўйсунади.
Хитой рақси аввалига турли маросим ва диний ҳаракатлар пайтида шунчаки доирадаги гуруҳ ҳаракатлари билан бошланган. Aста-секин, рақс санъатга айланди, баъзи канонлар ва талаблар пайдо бўлди.
Хитойнинг энг машҳур рамзи аждаҳо бўлиб, унинг рақси ҳам бетакрордир. Рақсни 50 нафарга яқин иштирокчилар ижро этадилар. Улар аждаҳо танасини махсус тутқичларда ушлаб туришади, унинг узунлиги 40-50 метрга етади. Ҳаётида бир марта аждаҳо рақсини кўрган томошабин уни ҳеч қачон унутмайди.
Aждаҳо рақси — бу сирли Хитойнинг ўзига хос муҳитига олиб кирадиган калитларнинг биридир.
Хитойликлар ўзларини «аждаҳо болалари» деб аташади, чунки бу афсонавийлик осмон ва энг юқори кучлар билан боғлиқ.