Хитойнинг Хенан провинциясида жазирама иссиқдан ўзгача курашишга қарор қилиниб, «сунъий ёмғир режими» жорий этилди.
Бу ҳафта мамлакатнинг шарқий ва марказий провинциялари – Шандун, Хенан, Хубей ва Анхуйнинг бир қатор ҳудудларини иссиқ ҳаво қамраб олди. Миллий метеорология марказининг хабар беришича, ҳаво +36 даражагача, айрим ҳудудларда эса 40 даражагача исийди.
—Иқлим ўзгаришига қарши яна бир ёндашув. Кун сайин бутун инсоният ташвишига айланаётган муаммони атрофлича ечиш, бор имкониятлардан фойдаланиш орқали уни оз бўлсада бартараф этиш зарур, — деб ёзмоқда журналист-эколог Наргис Қосимова ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Мавзуга оид: