Орхидея ғайриоддий, лекин айни пайтда энг чиройли ва бир оз ғаройиб гулдир. У сайёрамиздаги энг қадимий ўсимликлардан бири саналади. Хитой ёзувларида гул мазкур мамлакатда милоддан аввалги 3000 йилларда пайдо бўлганлиги айтилган.
Хитойлик шоир ва рассомлар ўз ишларига орхидеянинг гўзал тасвири ва мадҳини жойлаштиришдан катта завқ олишади. У камтарлик, нафислик ва нафосат сингари фазилатлар билан таърифланади. Баҳорнинг тимсоли, фикрларнинг поклиги ва олийжаноблик мадҳи. Қадимги Хитойда гул олимлар томонидан жуда қадрланган ва ҳозиргача бу олийжаноб олимнинг рамзи ҳамдир. Унинг тасвири туширилган совғаларни туҳфа этиш юқори ақлий қобилиятли ўғилларнинг туғилишига билдирилган тилакни ифода этади.
Хитойда орхидеянинг кўп навлари бор, улардан 300 таси мамлакатнинг ўзида пайдо бўлган.
Мавзуга оид: