Хитойда оилавий муносабатлар

Хитойда оила институти давлат ва жамият барқарорлиги ҳамда равнақининг муҳим омилларидан бири сифатида эътироф этилади. Шу боис уни мустаҳкамлаш масалаларига давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, Конфуций фалсафасига кўра давлат ва оила жамиятнинг ўзаро боғлиқ ҳамда асосий устунлари ҳисобланади. Давлатнинг қудрати, унинг барқарор ривожланиши ўзига хос кичик бир давлат бўлмиш ҳар бир оилада кечаётган ички жараёнларга узвий боғлиқ бўлади. Шу боис Хитойда давлат ҳам катта бир оила, деб қаралади.

ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб Хитойда замонавий оилани шакллантиришнинг «бешта яхши» (ухао цзятин) дастури ҳаётга тадбиқ этила бошланди. Унга кўра, замонавий оилада қуйидаги бешта қоида амал қилиши зарур: катталарга ҳурмат ва кичикларга меҳр; меҳнатсеварлик ва турмушда тежамкорлик; эр ва хотиннинг бир бирини тушуниши; қўшнилар билан яхши муносабатда бўлиш; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.

1949 йилда Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганидан кейин биринчилардан бўлиб 1950 йилда Никоҳ тўғрисида қонун қабул қилинади. Мазкур қонун билан ўша пайтгача амалда бўлган йигит ва қизнинг ҳохиш-истагини сўрамасдан мажбурлаб уларни уйлантириб қўйиш, келин учун қалин беришнинг мажбурийлиги, вояга етмаганларни зўрлаб турмушга бериш каби одатлар тақиқланди. Тўғри, халқнинг янги тартиб-қоидаларга ўрганиши, амал қилиши осон кечмаган, қонун маълум вақтгача кўпроқв қоғозда қолиб келган. Аммо оила институти муаммоларини ўрганувчи хитойлик социолог, психолог, тарихчи, демографларнинг қайд этишича, ўтган асрнинг 80-йилларида мамлакатда бошланган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар (бозор иқтисодиётига ўтиш, модернизация) вазиятни тубдан ўзгартириб юборган ва оилага ҳам ўз таъсирини ўтказган. Биринчи галда, оилавий муносабатлар кўпроқ шахсий ҳаёт соҳаси сифатида қараладиган бўлди, оиланинг тузилиши ва шаклланиш принципларида ҳам каттагина ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан, турмуш ўртоғи танлаш мезонлари ўзгарди, эр-хотинлик муносабатларига тенг ҳуқуқлилик асосида қараладиган бўлди. Бу жараёнлар айниқса, мамлакат аҳолисининг асосий қисми истиқомат қиладиган шаҳарларда тез ва барқарор кечмоқда. Охирги марта 2010 йилда ўтказилган Бутунхитой аҳолини рўйхатга олиш натижасига кўра, мамлакатдаги оилалар сони 398 миллиондан ортиқни ташкил этган. Қолаверса, бугунги кунда оила қуришнинг ўртача ёши эркакларда 27, аёлларда эса 25 ёшни ташкил қилмоқда. Яъни ёшлар таълим олиб, касб-ҳунар эгаллаб, бирор ишнинг бошини тутиб, ўзини маълум даражада таъминлай оладиган бўлгач оила қуришни маъқул кўришмоқда.

Таъкидлаш керакки, ёшларнинг оила қуриш борасидаги қарашларига Интернет ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Пекин, Шанхай ва Гуанжоу шаҳарларида никоҳдаги ёшлар ўртасида ўтказилган сўровлардан маълум бўлишича, унда қатнашганларнинг 10 фоизи Интернет орқали танишганларини айтишган. Шаҳарлик ёшлар орасида мамлакатнинг оила борасидаги қадим анъаналарига зид равишда никоҳни расман қайд эттирмасдан биргаликда яшаш ҳолатлари кўпайиб бораётгани эса 2001 йилда Никоҳ тўҳрисидаги қонуннинг 8-моддасига никоҳни қайд этишнинг мажбурийлиги тўғрисидаги қўшимча киритилилишига туртки берди. Бундан кўринадики, никоҳсиз муносабатлар давлатни ташвишга солмоқда. Хитойнинг энг йирик нашрларидан бири “Жэньминь Жибао” газетасининг ёзишича, Пекин университетининг оила ва кексалар соғлиғи масалалари бўйича Тадқиқот маркази пост-директори Чжан Вэньцзюань “ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб Хитой оилаларида сон таркиби камайиб бораётганини, битта авлодддан иборат, яъни ота-она ва болалардан таркиб топган, буви ва бувалар бўлмаган оилалар салмоғи ортаётганини” қайд этган.

Шу билан бирга, хитойлик мутахассислар инсонларнинг кўнгил хотиржамлигида, ижтимоий ва маданий муносабатларнинг мустаҳкамланишида, соғлом насл туғилиши ва ривожланишида оила жуда муҳим ўрин тутишини таъкидлашади. Шу боис улар бир овоздан “ҳар бир оила тўғрисида ғамхўрлик қилиш, ёлғиз, меҳнатга лаёқатсиз ва қаровчиси бўлмаган кексаларни ҳар томонлама, яъни моддий ва маънавий жиҳатддан қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб Хитойда амал қила бошлаган замонавий оилани шакллантиришнинг «бешта яхши» (ухао цзятин) дастури талаблари асосида тарбиялаш жамиятнинг барқарорлигини таъминлайди”, дейишмоқда.

Хуллас, бугунги глобаллашув даврида Хитойда ҳам оилавий қадриятлар масаласи кун тартибидаги долзарб муаммолардан бири бўлиб турибди.

Наргис ҚОСИМОВА тайёрлади.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Асрлар оша инсониятни ҳайратлантираётган девор
Дунёнинг етти мўъжизаси қаторига кирмаган бўлса-да, олимлар, тадқиқотчилар, қурувчилару фазогирлар, қолаверса сайёҳларнинг энг қизиққан объектларидан бири бу – Буюк Хитой деворидир. Кўпчилик Хитойга бориб, бу ...
Хитой матбуоти тараққиётининг сири нимада?
Ўзбекистон матбуоти тақдири, келажаги бугун кўпчиликни хавотирга солаётгани сир эмас. Газеталарнинг обуна масаласи ҳамон ўз ечимини топганича йўқ. Обуна ташкил этишнинг муқобил ечимлари устида ...
Учжоу — мўъжизавий ва ажиб шаҳар
3,5 миллион аҳоли истиқомат қиладиган бу шаҳар Хитойнинг  маданияти ва иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Зеро, Учжоу сунъий ва  қимматбаҳо тошлар ишлаб чиқаришда мамлакат иқтисодиётининг  ...
Бизни қаршилаган денгиз
Бир ёни дарахтзору, баланд бинолар бир ёни денгизга туташ шаҳарга борарканмиз ҳавонинг иссиқлигига қарамай сувнинг жилоси ўзига тортди. Тезюрар поезда журналистлар жамоаси Сиаменга кириб ...
«Бўйдоқлар куни» қандай нишонланади?
Хитойда ҳар йили 11 ноябрь куни «Бўйдоқлар куни» нишонланиши анъанага айланган. Бу кунни «Бутундунё савдо куни» деб ҳам аташади. Никоҳда бўлмаган инсонлар ушбу кунни байрамона ўтказишга одатланган.  Байрам ...
Тилимиз бошқа, дилимиз бир… 
(Навоийлик журналист Хитойда бўлиб қайтди) Хитой Халқ Республикаси — дунё  харитасидан аҳолиси  кўплиги, ишлаб чиқариши ривожланганлиги, янги инновацион ғоялар ижодкорлиги, техника тараққиётидаги улкан ютуқлари билан  мустаҳкам ...
Тошкент Пекиндан нималарни ўрганиши мумкин?
Ўзбек журналистлари делегацияси таркибида Хитой сафарида бўлиб, сафар давомида Пекин, Фуджоу, Сяминь шаҳарларидаги ўрганса бўладиган жиҳатларга эътибор қаратдим. Аҳолиси 20 миллион, автомобиллар сони 5 миллиондан ...
Пань Сянь Цзянь: «Обуна – газетачининг иши эмас»
Мамлакат жанубидаги Фуцзянь провинциясида бўлганимизда айнан шу номдаги ҳудудий газета таҳририятига бориб, бош муҳаррир Пань Сянь Цзянь билан учрашдик. Унинг айтишича, Интернет ривожланишига қарамасдан ...
Хитой афсона эмас, чин мўъжизалар мамлакати…
Хитой  цивилизацияси  дунёдаги қадимий  цивилизация бешикларидан бири эканлиги тарихдан маълум.  Хитой маданияти жаҳондаги  энг қадимий афсонавий  маданият  ўчоғи  ҳисобланади.  Конфуций таълимоти бир неча юз ...
Инсон капитали мамлакати — Хитой сафари таассуротлари…
Қадим Чин юртининг азим пойтахти бўлган, минг йиллик тарихга эга Пекин бизни ноодатий бўлган булутли осмони ила қарши олди. Кейин билсак, аслида бу булут ...
Медиа-тур: Асрлар бўйи сайқаланган ибодатхона
Осмон ибодатхонаси. XV-асрда қурилган ибодатхона шаҳардаги ягона думалоқ кўринишда бунёд этилган иншоат хисобланади. Чанвэн жанубий ҳудудида, шаҳар марказидан 4 км масофада жойлашган, Тиантан Гонг ...
«Синьхуа» тажрибаси билан танишув
Хитойнинг ОАВ соҳасидаги тажрибасини ўрганиш, провинциялари ва шаҳарларининг «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси доирасидаги иқтисодий имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар ...