Гуанчжоу – “Буюк гуллар шаҳри”

Сўнгги йилларда Гуанчжоу шаҳрини кўкаламзорлаштириш учун кўп куч сарфланди ва натижалар ўз самарасини берди. Аҳолини янада тоза ҳаво билан таъминлаш учун кўп қаватли дераза ва уйлар балконларига гуллар экиш урфга айланди.

Сўнгги йилларда шаҳар атмосфераси буткул ўзгарди.

Гуанчжоу  гуллар шаҳриги айланди. Пиёдалар йўлакчалари, кўприклар ва йўл четидаги жаъмики бўш жойлар анвойи гуллар билан ўралди.
2015 йилдан бошлаб, янада кўпроқ гуллар етиштириш мақсадида турли хил  навларни кўпайтириш бошланди.

Хайхэ дарёси, Донг хао боғи, Дафу тоғли ўрмон боғи ва  Шамянь ороли сингари жойларга гуллар етиштириш ерлари барпо этилди.  2018 йилга келиб яна 200 000 та  Баухиния дарахтлари экилди ва уларнинг умумий сони 300000 га етди.

Ҳар йили Гуанчжоуга ташриф буюрувчилар Баюн тоғидаги шафтоли гуллаш фестивали, Юнтай боғидаги гераниумлар кўргазмаси ва маданий боғдаги  янги йил гуллари кўргазмасига гувоҳ бўлишади.

Гуангжоу 2016 йил сентябр ойида Ўрмонларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича миллий комиссия томонидан шаҳарни кўкаламзорлаштиришда эришган ютуқлари учун Миллий модел сифатида «Буюк шаҳар» деб номланди.