Хитой ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали онлайн қабул ва концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбирда Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Ян хоним нутқ сўзлади.
У икки томонлама муносабатларнинг 30 йил давомида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, хавфсизлик соҳасида ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ривожланиши натижаларини санаб ўтди.
Хитой ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган онлайн қабул ва концертда элчи Цзян Ян икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда иштирок этган барча инсонларга миннатдорчилик билдирди.
Тадбир давомида давлат бошқаруви соҳасида тажриба алмашиш, “Бир макон бир йўл”ни жадал интеграциялаш каби истиқболли йўналишлар санаб ўтилди. “Бир макон бир йўл”ни Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси билан биргаликда “Соғлом ипак йўли”ни қуриш, “Ёвузликнинг уч кучи”га қарши кураш ва халқларни маънавий жиҳатдан яқинлаштириш устувор мақсадлардан бири сифатида белгиланганлиги айтилди.
Шунингдек, элчи Цзян Ян барча йиғилганларни яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан ўзбек тилида табриклади ва Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик янада мустаҳкамланиб боришига умид билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ушбу юбилей йилида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш учун режалаштирилган барча тадбирлар муносиб тарзда ўтказилиши ҳақида ўз нутқида гапириб ўтди.
—Биз Хитойнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш ва саноат салоҳиятини ошириш, Ўзбекистон хавфсизлиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссасини юксак қадрлаймиз, – деди вазир Абдулазиз. — Биз “рақамли” ва “яшил” иқтисодиёт, электрон тижорат, сунъий интеллект, қашшоқлик ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш, шунингдек, ҳамкорликни янада ошириш ниятидамиз. Мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, Марказий Осиёнинг Буюк Ипак йўлидаги стратегик марказ сифатидаги тарихий ролини жонлантириш мақсадида Хитой билан “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.
Тантанали маросим якунида барча меҳмонлар ХХР Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Хитойнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Баҳорга йўл” номли гала-концерт дастуридан баҳраманд бўлишди.