Хитойнинг ўзига ҳос тарихи асрлар давомида ўз сирлилиги билан инсонларни тортади. Архитектурасининг ҳашамдорлигини бошқа бирон давлатда кузатмайсиз. Императорлар давридан буён дунёни лол қолдириб келаётган Хитой бугун ўтмиш ва келажак уйғунлигида ривожланмоқда. Буни мен журналистлар учун ташкил этилган медиа-тур доирасида борган Император саройини кўриб амин бўлдим.
Императорнинг саройи. Қадимги Пекиннинг марказида жойлашган бўлиб ХV-асрда қурилган.Император саройи Тиананмен майдонига яқин. Асрлар мобайнида фақат император ва унинг бутун оиласигина ушбу саройда яшай олишган. Оддий одамларнинг киришига рухсат берилмаган. Ушбу қоидани бузишга журъат этган ҳар бир киши ўлимга маҳкум этилган. Шу сабабдан ҳам маҳаллий аҳоли «Тақиқланган шаҳар» деб аташади.
Сарой 1406-1420 йиллар мобайнида қурилган. Минг ва Қинг сулоласининг 24 та императори бу эрда V аср давомида яшаган. Қурилишда 1 миллион ишчи ва рассомлар, ёғоч ва тош ўювчи каби 100 мингдан ортиқ бошқа мутахассис иштирок этган. Хитойнинг бу ажиб саройи ЮНEСКОжаҳон мероси рўйхатига ҳам киритилган. Саройнинг Хитой тилидаги тўлиқ номи Зижингченг деб номланади. Кўпинча, у фақат император саройи ёки қишки император саройи деб ҳам номланади, чунки император тез-тез бу эрда қишда ташриф буюрган ва ёзда у ўз мамлакатидаги уйларидан бирига ташриф буюрган.
1912-йилда тахтдан воз кечган сўнгги Хитой императори Пу Йи фақатгина 1925 йилда тақиқланган шаҳарни тарк этди. 17-19 асрларда Сарой биноси тез-тез доимий ёнғин туфайли ҳалокатга учраган, шундан кейин кўплаб бўлимларни қайта тикланган.
Тўртбурчак шаклида қурилган бинонинг деворлари бурчакларида қўриқчилар миноралари жойлашган. Бундан ташқари, «Тақиқ шаҳар»да одатий майдон ҳам устунлар билан ўралганхоналардан иборат бўлган. Улар 72 гектар майдонни эгаллайди. Шаҳарнинг асосий кириш жойи Уменнинг, жанубий дарвозаси Миддай дарвозаси деб аталган. Тақиқланган шаҳар 15 йил давомида қурилган. Афсонага кўра унинг қурилишига миллион ишчи жалб қилинган, 100 миллионта ғишт, 200 миллион плитка мармар тошлар ишлатилган. Комплекс 1421 йилда қуриб битказилган.
Ёпиқ саройда минглаб ибодатхоналар, канизаклардан иборат шоҳ оилалари ва хизматкорлари яшаган. 1923 йилда катта ёнғин шаҳарнинг омборларини йўқ қилди. 1925 йилда Хитойнинг охирги йигирма тўртинчи императори Пу-Йи тақиқланган шаҳарни тарк этди. Шундан йигирма тўрт йил ўтгач, мажмуа жамоатчилик кўриши ва саёҳат қилиши учун очилди. Медиа-тур асосида ташриф буюрган журналистлар саройга жануб томонда Миддай дарвозаси орқали киришди. Атрофга назар ташлар эканмиз бутун бир комплекс ички ва ташқи саройларга бўлинганлигини кўрдик. Нақшинкор безаклар, улиғбор император тахти, атроф манзараси томоша қиларканмиз ўша давр улуғворлигини ҳис қилдик. Ҳозирда музей бўлган сарой, Хитойнинг қадимги сулолаларининг миллионлаб қимматбаҳо тарихий ёдгорликларини ўз ичига жамлаган. Саройларни айланган ҳар бир инсон ўша давр ҳаётига тушиб қолгандай ҳис қилади ўзини. Хитой аҳоли томонидан асраб-авайланаётган тарих эса барчани ҳайратлантиради.
Мастура Ҳамроева