Хитойда ҳар йили 10 сентябрь Ўқитувчилар куни сифатида нишонланади.
Мазкур сана расмий дам олиш куни этиб белгиланган бўлиб, мамлакатдаги барча таълим ходимларига юксак хурмат кўрсатилади.
Хитойда замонавий таълим тизими европа модели асосида қурилган. Мажбурий таълим олти ёшдан бошланади ва тўққиз йил давом этади. Унинг олти йили бошланғич мактабда, уч йили ўрта таълимнинг биринчи босқичида ўтказилади. Шундан сўнг, олий ўқув юртига киришни хоҳловчиларнинг барчаси ўрта таълимнинг охирги босқичини ўтаб, «олий мактаб» деб аталадиган мактабда яна уч йил ўқишлари керак. Бунинг имкони бўлмаган жойларда болалар бошланғич мактабни тугатганидан сўнг, кириш имтиҳонларисиз бошқа ҳудудлардаги ўрта мактабларга киришлари мумкин.
Ўрта таълим тизимида чет эллик талабалар улуши юқори бўлган халқаро мактаблар алоҳида ўрин эгаллайди. У ерда таълим бир вақтнинг ўзида бир нечта тилларда олиб борилади.
Ўқитувчилар кунида бутун дунёда бўлгани каби талабалар ҳам ўз устозига ҳурмат белгиси сифатида табрикномалар, совғалар, ва гуллар беришади.
Мазкур сана 1985 йилнинг 21 январида давлат байрами мақомини олди.
Фото: advantour.com.