Ўзбекистонга визасиз келган илк хитойлик сайёҳлар кутиб олинди

Урумчи—Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган авиарейсда Хитойдан визасиз тартиб бўйича келган илк меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Туризмни ривожлантириш қўмитаси вакиллари томонидан кутиб олинди.

Чегарадан визасиз ўтган биринчи Хитой фуқароси Ли Жи Лин инвестиция киритиш мақсадида Ўзбекистонни яқиндан ўрганиш учун келган экан.

«Визасиз режимнинг йўлга қўйилиши хитойликларга катта имкониятлар яратади. Ўзим Шандун провинциясидаги йирик компания раҳбариман. Мамлакатингизни ўрганиб чиқиб, унга катта инвестиция киритишни режалаштиряпман. Бугунги кунда хитойликлар дунё бўйлаб жуда кўп саёҳат қилишади: ўтган йили 120 миллион хитойлик дунё бўйича саёҳатга чиққан. Ўйлайманки, бундан кейин Ўзбекистонга кўплаб хитойликлар кела бошлашади», — дейди Ли Жи Лин.

Маълумот учун, Президентнинг 2019 йил 12 сентябрдаги фармонига асосан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Хитой фуқаролари учун 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш имкони яратилган.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Вуханда корхоналар ишлаб чиқаришни бошлаб юборишди. Карантин 8 апрелдан бекор қилинади
Коронавирус ўчоғи бўлган Хубэй вилоятида қарийб барча корхоналар ишлаб чиқаришни бошлади, деди ривожлантириш ва ислоҳотлар бўйича вилоят қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Се Гаобо. “31 март ҳолатида, ...
Хитой манзаралари фотомухбир Муқимжон Қодиров нигоҳида
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона билоят бўлими ташаббуси ва ташкилотчилигида “Ўзбекистон-Хитой: минтақалар ҳамкорлиги” мавзусида фотокўргазма ташкил этилди. 2018 йилнинг ноябрь ойида фотомухбир Муқимжон Қодиров бир ...
Дунёдаги энг узун пролётли аркали темир йўл кўприги қурилди
Хитойлик муҳандислар 10 декабрда дунёдаги энг узун пролётли аркали темир йўл кўпригининг охирги иккита устунини ўрнатиб, унинг қурилишини якунлашди. Бу ҳақда China Railways хабарида маълум ...
Ўзбекистон-Хитой: авиарейслар ҳафтасига 15 тагача оширилади
Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси авиация ҳукуматлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегациясини Хитой фуқаро авиацияси бош бошқармасида ...
Вухандан беморларга ёрдам берган мосламалар олиб келинди
Вухан шаҳрида КТЭА электр мосламалари COVID-19 ташхиси қўйилган беморларни даволашда юқори самарадорликни намойиш этган. Натижада Пекин шаҳридаги аксарият касалхоналар ҳозирда КТЭА мосламалари билан жиҳозланган. Инновацион ...
Коинотдан сирли сигналлар аниқланди
Хитойлик астрономлар сайёрамиздан 3 млрд ёруғлик узоқлигида жойлашган бўлиши мумкин бўлган манбадан тарқалаётган тезкор сигналларни қайд қилишди.  Сигналларни 500 метрлик апертурага эга дунёдаги энг катта ...
Хитойда умуммиллий мотам куни эълон қилинди
Хитой расмийлари 4 апрелни коронавирус пандемияси оқибатида ўлганлар ва беморларни қутқариш учун ўзини қурбон қилган шифокорлар хотираси учун умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Давлат ...
Хитой дунёнинг энг катта экспортери сифатида тилга олинади
Дарҳақиқат шундай. Лекин айни чоқда, ички бозоридаги эҳтиёж уни дунёнинг энг катта импортерига ҳам айлантирган. 2017 йил май ойида Пекинда бўлиб ўтган “Бир белбоғ, ...
Хитойда нима бўляпти? Воқеа жойидан махсус репортаж
Таниқли биолог-шифокор, блогер Бахтиёр Шералиев айни дамда Хитойда иш фаолиятини давом эттирмоқда. У ижтимоий тармоқлардаги ваҳимали, ёлғон хабарларга муносабат билдирди. «Ҳозир ўзим айни вақтда Хитойда, ...
2019 йилдаги биринчи сунъий йўлдош орбитада
Хитойнинг Zhongxin 2D телекоммуникацион сунъий йўлдоши орбитага муваффақиятли тарзда чиқарилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда. Таъкидланишича, сунъий йўлдош маҳаллий вақт билан соат 01.11да Сичан космодромидан «Чанчжэн-3В» ...
Импорт яқин 15 йил ичида 40 трлн доллардан ошади
"Прогнозларга кўра, Хитой товар ва хизматлари импортининг умумий ҳажми яқин 15 йил ичида 40 трлн доллардан ошади", - деди Хитой товар ва хизматлари импортининг ...
Пекиндаги “Дасин” аэропорти бир йиллигини нишонлади
Дунёдаги энг катта, замонавий “Дасин” халқаро аэропорти иш фаолиятини бошлаганига бир йил тўлди. Бу ҳақда “Синхуа” ёзмоқда. Юқори стандартлар ва инновациялар аэропортга сўнгги 12 ой ...