Осмон ибодатхонаси. XV-асрда қурилган ибодатхона шаҳардаги ягона думалоқ кўринишда бунёд этилган иншоат хисобланади. Чанвэн жанубий ҳудудида, шаҳар марказидан 4 км масофада жойлашган, Тиантан Гонг Мен станциясига яқин жойлашган мақбара 1420 йилда император Юн Ле Минг сулоласи вакиллари томонидан қурилган. Ўша даврда анъанага кўра олий ҳукмдор «Осмон ўғли» деб аталган. Хитой аҳолиси учун эса осмон рамзи олий саналган. Қадимий маскан ЮНEСКО томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Комплекс шаҳарнинг жанубий қисмида жойлашган катта майдон устида ёйилган. Императорлар даврида осмон ибодатхонасини илоҳий аждодлари билан эркин мулоқотга киришиш маскани эканлигига ишонишган. Ибодатхона майдони 280 гектарни ташкил этади. Бундай катта мажмуанинг кириш дарвозаси қизил рангда бўялган икки сатр бўш девор билан ўралган. Оқ мармардан ясалган йўлакалар ва конусимон томлар рамзий тарзда осмонни эслатади. Ўзига хос безаклар билан ишланган санъат асари мисол деворлани эса фақатгина Хитойда кўриш мумкин.
Дунёнинг энг қадим сивилизациясини ўзида момоён қилган иншоат узоқ Шарқ меъморчилигига шаклланишида катта таъсир кўрсатади. Маълумотларга қараганда тахминан 500 йил давомида, ҳар йили бир марта, қиш кунида императорлар бу ерга осмонга совғалар олиб келиш учун келган. Бир сўз билан айтганда асрлар давомида императорлар учун ибодат жойи саналган.2005 йилда 6 миллион долларга тенг бўлган катта реконструкция қилинган маскан, 1986 йилдан буён кўргазма залига айлантирилди.
Мастура Ҳамроева