Хитой янги авлод поездини тақдим этди

Хитой янги авлод тижорий маглев (магнит ёстиқчада ҳаракатланувчи) поездини тақдим этди.

Хитойда ишлаб чиқилган ва соатига 200 километр тезликда ҳаракатланадиган маглев (магнит ёстиқчада ҳаракатланувчи поезд) маҳаллий бошқарув тизими томонидан бошқарилади ва автоном бошқарув режимида ҳаракатлана олади.

Бундан ташқари такомиллаштирилган бошқарув тизими ҳамда тортиш кучининг самарадорлиги сезиларли даражада яхшилангани намойиш этилди.