Бир дақиқада 100 мингтагача сўз ўқиш мумкинми? (видео)

Яқинда интернетда тарқаган бир видео орқали Хитойдаги ўқув марказларидан бири кўпчиликнинг эътиборига тушди. Эмишки, ушбу марказда бир неча дақиқада 100 мингтагача сўзни ёдлаш мумкин.

Анча баҳс-мунозаларга сабаб бўлаётган «квантли тезкор ўқиш» техникаси Цзянсу провинциясидаги Яньчэн шаҳри ўқув марказида йўлга қўйилган. Аммо кўпчиликда шубҳа уйғонди. Видеолавҳадан ҳам кўриниб турибди, ўқувчилар китоб ўқиётгандан кўра, кўпроқ уни шошилинч варақлаётганга ўхшайди.

Таълим марказининг ўзи бу техниканинг квантли мутолаага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган. «Weibo» ижтимоий тармоғида тарқатилган рекламалага кўра, бу ўқув курслари 10 дан 16 ёшгача болаларга мўлжалланган. Ташкилотчилар ўқувчилар бир неча дақиқа ичида 100 мингта сўз ўқиши, ҳатто ўқиганларини ёдлаб қолишлари мумкинлигини айтишган.

Тахминларга кўра, ушбу техникани аслида япон педагоги Юмико Тобитани ишлаб чиққан ва махсус китоб ҳам ёзган. Унинг методига кўра, юзлаб саҳифаларни варақлаганда ўқувчининг хотирасида улар нимани ўқиётганини тушунишда кўмаклашувчи образлар шакллана бошларкан. Энг қизиғи, матн қайси тилда бўлишининг аҳамияти йўқ…

«Бу усулда ўқиганда, ҳатто матн француз, немис, инглиз тилида бўлса ҳам, ўз-ўзидан таржима бўлиб, визуал образларга қўшилиб сизга тушунарли ҳолатга келади», — деб ёзганди Юмико Тобитани ўз китобида.

Аммо эксперт ва олимлар бу техника ёлғонлигини, ҳеч қандай илмий асосга эга эмаслигини таъкидлашмоқда.

速讀比賽 — «Тез ўқиш» танловидан лавҳа

Бошқа хабарлар | 其他新闻

«Снос» нималигини билмайдиганлар бор, улардан ўргансак бўлмайдими? (видео)
Хитойнинг энг йирик тўртта шаҳарларидан бири бўлган Чунцин шаҳрида монорельснинг бир йўналиши 19 қаватлик уйнинг 7-8-қаватидан кесиб ўтади. Мазкур қаватда жойлашган хонадон деворлари билан жуда ...
Яшил либосга бурканган қишлоқ (фото+видео)
Хитойнинг шарқий қирғоғидаги Янцзе дарёсининг бошланишида кичик бир орол бор ва бу ерда анчадан буён аҳоли яшамайди.  Авваллари балиқчилар яшайдиган қишлоқни аста секин яшил ...
Энг бахтли шаҳарлар
Хитойнинг 2020 йилдаги энг бахтли шаҳарлари аниқланди. Бу ҳақда Ханчжоуда бўлиб ўтган форумда шаҳарлар рўйхати эълон қилинди. "Энг бахтли шаҳарлар" нинг биринчи ўнталигига Ченду, ...
Тибетда тезюрар поездлар пайдо бўлади
Тез орада Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Тибет автоном ҳудудида тезюрар поездлар пайдо бўлади, деб хабар берди «Хитой темир йўллари» Давлат корпорацияси. Режага қараб, "Фусин" тезюрар ҳаракатланувчи таркиби ...
Мусиқа севувчи халқ ёки Хон династиясига мансуб музей хақида (видео)
Хитой археологлари томонидан 2000 йил 23 октябрда  қадимий мусиқа асбоблари музейи топилган, бу музей 2 минг йил аввал бунёд бўлиб, бу давр Хон династияси даврига мансубдир. Жуда кўп вақт ...
Бу фотошоп эмас! Чжанъе Данься тоғларининг ранг-баранг тепаликлари
Табиат томонидан яратилган кўп рангли бўёқлар билан зеб берилган ғайриоддий манзара умр бўйи эсда қолиши шубҳасиз. 2010 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Чжанъе ...
Хитой муваффақиятининг сири нимада?
Ҳозирги кунда халқаро ҳамжамият ва ОАВ “осмоности ўлкаси” деб ном таратган замонавий Хитой Халқ Республикаси — кўҳна Чин халқи эришаётган улуғвор ютуқлар тўғрисида кўп ...
Дарё устидаги антиқа кўприк (фото+видео)
Хитойнинг Хубей провинциясида узунлиги 4 километр бўлган биринчи экологик автомагистрал кўприк барпо этилди. Қурилиш ишлари бошланишидан аввал кўприк ўтиши керак бўлган жойни танлаш муаммога айланди. Чунки ...
Фотогалерея: Уссур турналари Ляонин провинциясида
Сураткаш Ян Цин Шенян шаҳри ҳайвонот боғидан фотолавҳалар тайёрлади.
Хитой қандай қилиб коронавирусни енгмоқда?
Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним Чин мамлакати қайси усул билан даҳшатли инфекциянинг тарқалиш йўлларини тўсгани, эпидемияга қарши самарали ...
Хитойда автомобиллар сони 200 миллион донадан ошди
Статистик маълумотларга кўра, Хитойда автомобиллар сони 200 миллион донадан ошди. Сўнгги беш йил ичида бу кўрсаткич, ўртача йиллик ўсиш 19,66 миллион донани ташкил этди. Мамлакат ...
Видео: Дунёдаги энг йирик аэропорт қаерда?
Пекинда дунёнинг энг йирик халқаро аэропорти “Дасин”нинг қурилиши якунланди.  Аэропорт лойиҳаси менежери Ли Цзяньхуа томонидан айтилганидек, “Дасин” нафақат аэропорт, балки Хитойнинг йирик транспорт хабидир. Унинг қурилиши ...