“Forbes”хитойлик миллиардерлар рейтингини тузди. Биринчи ўринда Жек Ма

Forbes’нинг навбатдаги миллиардерлар рўйхатидан 344 нафар хитойлик ўрин олди. Қуйида Хитойнинг энг бадавлат кишилари Топ-5 рўйхати тақдим этилади.

1. Жек Ма

Молиявий аҳволи: 34,6 млрд доллар. Бир йиллик ўзгариш: 4 млрд доллар.

Alibaba раҳбари Жек Ма 2018 йилнинг сентябрида бир йилдан сўнг ретейл гигант кенгаши раиси лавозимини тарк этиш нияти ҳақида маълум қилди. Шунга қарамай, у 2014 йилдан буён биринчи марта энг бадавлат хитойликлар рўйхатининг биринчи поғонасидан ўрин олди.

2. Ма Хуатэн

Молиявий аҳволи: 32,8 млрд доллар. Бир йиллик ўзгариш: 6,2 млрд доллар.

Фото: Reuters

Tencent Holdings интернет гиганти раҳбари Пони Ма (WeChat мессенжери ишлаб чиқувчиси) Tesla, Spotify ва Snap компанияларида ҳам миноритар улушга эга.

3. Хуэй Ка Янь

Молиявий аҳволи: 30,8 млрд доллар. Бир йиллик ўзгариш: 11,7 млрд доллар.

Фото: Reuters

Энг бадавлат хитойликлар рейтингининг ўтган йилги етакчиси бошқалардан кўпроқ пул йўқотди, зеро унга тегишли China Evergrande девелопер компаниясининг акциялари 12 ойда 33 фоизга тушиб кетди.

4. Ван Цзяньлин

Молиявий аҳволи: 22,7 млрд доллар. Бир йиллик ўзгариш: 2,5 млрд доллар.

Фото: Reuters

Dalian Wanda конгломерати эгаси ўз бойлигини йўқотишда давом этмоқда. У бир йил ичида катта чегирмалар эълон қилиб, ҳатто AMC Америка кинотеатрлари тармоғидаги улуши билан ҳам хайрлашди.

5. Хэ Сянцзянь

Молиявий аҳволи: 19,5 млрд доллар. Бир йиллик ўзгариш: 0,8 млрд доллар.

Фото: Reuters

Midea Group соҳиби — топ-5 рўйхатида ўз маблағларини оширишга муваффақ бўлган ягона миллиардер. 1968 йилда у томонидан асос солинган Midea 37,2 млрд долларлик сотувларга эга дунёдаги энг йирик уй техникаси ишлаб чиқарувчиларидан бирига айланди.

Хитойлик миллиардерларнинг тўлиқ рўйхати билан forbes.com/china сайтида танишишингиз мумкин.

Манба: kun.uz