Хитой элчиси фарғоналик журналистлар билан учрашди

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь хоним Фарғонага сафари давомида Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлимида ҳам бўлди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими билан Хитой журналистлар ассосацияси орасида яқин муносабатлар ўрнатилган бўлиб, сўнгги 3 йилда 28 нафар фарғоналик журналист ўзаро тажриба алмашиш учун Хитойга борди, 31 нафар хитойлик журналист эса Фарғонага келди.

Натижада Хитой ОАВларида Фарғона вилояти мисолида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида 2 та кўрсатув, 12 та мақола эълон қилинди. Фарғона ОАВларида вилоят журналистларининг Хитой ҳақидаги 50 дан зиёд таҳлилий мақолалари чоп этилиб, 2 та кўрсатув намойиш этилди.

ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов музокаралар давомида Шандун, Шанси провинциялари, Хитой Марказий телевидениесининг ССTV-4 канали, Циндао телевидениеси журналистлари билан ижодий уюшма Фарғона вилоят бўлими ҳамкорлигининг амалий натижаларини маъқуллади.

Келгусида Фарғона вилояти ва Шанси провинциясига ҳар икки мамлакат журналистларининг медиатурини ташкил этиш юзасидан келишиб олинди. «Доно» нашриётининг «Сиз Хитойни биласизми?» мавзусидаги мегатанлови ва Хитой тилида болалар учун «Билимдон» журнали чоп этиш лойиҳаси ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Муҳаммаджон Обидов Хитой элчисига ташриф учун миннатдорлик билдириб, уюшма вилоят бўлими бундан буён ҳам Ўзбекистон—Хитой муносабатларини янада мустахкамлашга муносиб ҳисса қўшиши, ҳамкорлик эса изчил давом этишига ишонтирди.

Учрашув чоғида сўзга чиққан фарғоналик журналистлар икки мамлакат ОАВлари ўртасида бевосита ижодий алоқалар ўрнатиш, узоқ муддатга журналистлар алмашиш, биргаликда матбуотнинг мухим масалалари юзасидан халқаро конференциялар ташкил этиш каби таклифларни билдирди.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Вухан дарвозалари очилди. Энди у ёпиқ шаҳар эмас
Хитой ҳукумати коронавируснинг янги тури туфайли 76 кун давомида ташқи дунё билан алоқани узиб қўйган Вухандан чиқиш йўлларини очди. 8 апрелга ўтар кечаси шаҳар дарвозалари ...
Хитой дунёдаги биринчи (6G) алоқа сунъий йўлдошини учирди
Тайюан космодромидан учирилган қурилма яна 12 сунъий йўлдош билан орбитага юборилди. Маълумотларга кўра, экспериментал технология терагерс частотасида синовдан ўтказилади. Бундан ташқари, сунъий йўлдошда экинлар ва ...
Жеки Чан’дан 1 миллион юан мукофот
Машҳур киноактёр Жеки Чан коронавирусга даво топган одамга бир миллион юан мукофот ваъда қилмоқда. Актёр бу мукофот касалга даво топишни тезлаштиришидан умидвор. У шунингдек Хитойга ...
“Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигидаги “Бир макон-бир йўл” илмий конференцияси пойтахтимизда бўлиб ўтди
Унда ЕвроОсиё ишлари бўйича Хитой ҳукуматининг элчиси жаноб Ли Хуэй Ўзбекистон ҳамда Хитой давлат бошқаруви органлари, юртимиз давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари икки мамлакат ...
2020 йилга келиб Хитойда поездлар соатига 1000 км тезликда ҳаракатлана бошлайди
Хитойда соатига 600 дан 1000 км гача тезликда ҳаракатланадиган поездлар йўлга қўйилади, деб хабар беради Asia Times. Ҳозирги вақтда хитойлик мутахассислар вакуум трубкаси ичида ...
Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. 27 октябрь куни Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, ...
Хитойда умуммиллий мотам куни эълон қилинди
Хитой расмийлари 4 апрелни коронавирус пандемияси оқибатида ўлганлар ва беморларни қутқариш учун ўзини қурбон қилган шифокорлар хотираси учун умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Давлат ...
Хитойдан Ўзбекистонга яна бир гуманитар ёрдам келди
Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматининг хабарига кўра, Хитойлик 15 нафар шифокор ва тиббиёт мутахассисидан иборат гуруҳ бортида бўлган самолёт Тошкентга келиб қўнди. Хитойлик мутахассислар мамлакатимизда ...
Энди хитой тилини ўрганиш янада осонлашади
Мамлакатимизда чет тилларини мукаммал ўрганган йигит-қизлар сафи йил сайин ортиб бормоқда. Уларнинг халқаро кўламда илм олишга бўлган қизиқишини кучайтириш, хорижий тилларни билиш даражасини юксалтиришга ...
Хуанцзян-Маонан автоном тумани қашшоқликдан чиқарилган ҳудудга айланди
Жанубий Хитойда жойлашган Гуанси-Чжуан автоном туманидаги Хуанжианг-Маонан автоном уездининг умумий аҳолиси 378,200 кишини ташкил этади. 9-май куни Гуанси-Чжуан автоном туманидаги яна 21 уезд, туман ва ...
Вухандан беморларга ёрдам берган мосламалар олиб келинди
Вухан шаҳрида КТЭА электр мосламалари COVID-19 ташхиси қўйилган беморларни даволашда юқори самарадорликни намойиш этган. Натижада Пекин шаҳридаги аксарият касалхоналар ҳозирда КТЭА мосламалари билан жиҳозланган. Инновацион ...
Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейсининг илк йўловчилари пойтахтда
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd» авиакомпаниясининг “Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейсининг илк йўловчилари тантанали равишда кутиб олинди. «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd» авиакомпанияси ...