Ногиронлиги бор икки хитойлик ўрмон яратишди (видео)

Хитойнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Ели қишлоғида истиқомат қилувчи Цзя Хайся ва Цзя Вэньци 13 йил давомида 10 минг дона дарахт экиб, ўз қишлоқлари ва атрофдаги аҳоли пунктларини сел ва ер кўчишларидан асраб қолишди.
Вэньцининг қўллари бахтсиз ҳодиса туфайли кесиб ташланган, унинг ўртоғи Хайся эса кўрмайди. У менинг қўлларим, мен эса унинг кўзлариман, дейди Хайся.
Икки ногиронлиги бор инсон ҳукуматдан ер ва ниҳолларни ижарага олиб, экиб парваришлай бошлашганида, кўпчилик уларга ишонишмаган эди. Аммо дарахтлар ўсиб, атроф яшиликка буркангач, қишлоқ атрофига кўплаб қушлар учиб кела бошлагач, қишлоқ аҳолиси уларга ёрдам бера бошлади. Кўпчилик ўзлари кўчат сотиб олиб эка бошлашди.
Айни пайтда ҳукумат иккита табиат жонкуярига ёрдам тариқасида, оилаларига пул ажратмоқда. Бундан ташқари Хитойнинг кўпгина бурчакларида Цзя Хайся ва Цзя Вэньци ташаббусини қўллаб-қувватлаб, дарахт экишаётир.