Шанхай автосалонининг антиқа автомобиллари (фото)

Шанхай халқаро автосалони ўз ишини бошлади. 18-маротаба ўтаётган автосалонда дунё ва Хитой автомобилсозлик саноатининг янги маҳсулотлари билан танишиш мумкин бўлади. Шу муносабат билан миллий кўргазма марказида (NECC) 20 та давлат автомобилсозлик саноатининг мингдан кўпроқ вакили ўз стендларини ўрнатган.