Ҳайкаллар суратидаги мевалар (фото)

Хитойда мевали ҳайкалларни яратиш урфга айланган. Исо, Будда, Конфуций, Мао Зедонг, чақалоқ сурати акс этган мева ва сабзавотлар мамлакатнинг супермаркетларида ҳаридоргир.

Авваллари сабзавот ва мевалардан турли шакллар чиқариш, гуллар тасвирини тушириш санъат даражасига кўтарилган эди. Бугунги тренд эса олма, нок, бодринг, тарвуз, қовун сингари мева ва сабзавотларнинг турли ҳайкаллар суратида етиштирилишидир.

Aслида, бу ерда ҳеч қандай сир йўқ. Болалар ҳўл қумдан қандай қасрлар ва бинолар яратган бўлса, шундай тарзда амалга оширилади. Пластик қолиплар ёрдамида мевалар етилиб пушгунга қадар сақланади ҳамда одатдагидан кўра қимматроқ сотилади.