Самарқанд-Урумчи: истиқболли авиқатнов

Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 25-сессияси арафасида «Air Marakanda» компанияси «China Southern Airlines» авиакомпанияси билан ҳамкорликда илк бор Самарқанд-Урумчи йўналишида мунтазам қатновларни бошлади.

Биринчи парвоз муносабати билан Самарқанд халқаро аэропорти терминалида тантанали маросим ташкил этилди. Урумчидан учиб келган илк йўловчилар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.

«Air Marakanda» компанияси бош директори Антон Ходжаян, «China Southern Airlines» авикомпаниясининг Тошкентдаги ваколатхонаси бош директори Шен Йи ва Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов Самарқанд ва Урумчи ўртасида йўлга қўйилган мазкур авиқатнов истиқболли бўлишини таъкидлади. Бу қадимий Буюк ипак йўлининг замонавий шаклда қайта тикланиши ифодаси бўлиб, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Эндиликда Самарқанддан Синьзян-Уйғур автоном районининг сиёсий, иқтисодий ва маданий марказига парвозларни ҳафтанинг душанба куни тунда 01:30 да амалга ошириб, Урумчидан якшанба куни соат 23:20 да қайтиш мумкин.

Авиақатновлар замонавий ва барча қулайликка эга «Boeing 737-800» самолётларида амалга оширилади.

Мавзуга оид: