Элчи Цзян Янь хоним: “Ўзбекистон яқин орада ушбу касаллик устидан ғалаба қозонади”

Хабарингиз бор, бугун COVID-19га қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида бир гуруҳ хитойлик мутахассислар Ўзбекистонга етиб келди. Фурсатдан фойдаланиб, журналистлар Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь хонимдан интервью олишга муваффақ бўлишди.

-Коронавируснинг янги тури туфайли юқумли эпидемия бошлангандан сўнг, Хитой ва Ўзбекистон бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Хитойда COVID-19 билан курашнинг энг муҳим даврида, Ўзбекистон бизга ёрдам қўлини ўз вақтида узатди. Бу Хитой халқининг ёдида қолади. Ўзбекистонда инфекцион ҳолатлар қайд этилганда икки мамлакат мутахассислари иштирокида  видеоконференция ташкил этилиб, касалликнинг олдини олиш ва даволаш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Хитой ҳукумати томонидан тақдим этилган тиббий буюмлар ва асбоб-ускуналар Ўзбекистонга юборилди. Жумладан, хитойлик шифокорлар ва тиббиёт мутахассислари ҳам келишда давом этмоқда.
Бугунги хитойлик шифокорлар ва тиббиёт мутахассисларидан иборат гуруҳ мамлакатга ташриф буюриши ҳам икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик самараси ўлароқ амалга оширилди.

Эпидемияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича Ўзбекистонда қатор қатъий чоралар кўрилмоқда. Ишонамизки, Ш.М.Мирзиёев бошчилигида ва халқнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон яқин орада ушбу касаллик устидан ғалаба қозонади.

Ўзбек мақолида айтилганидек , “Дўст узоқда бўлса ҳам, кўнгли яқин”, “Бирлашган куч енгилмас”.  Умид қиламанки, хитойлик мутахассислари ушбу курашда якуний ғалабага эришиш учун Ўзбекистон томонига фойдали бўлиб, “Соғлом Ипак йўли”нинг Хитой ва Ўзбекистон томонидан биргаликда қурилиши учун хизмат қилади, — дейди  элчи Цзян Янь хоним.