Вуханда корхоналар ишлаб чиқаришни бошлаб юборишди. Карантин 8 апрелдан бекор қилинади

Коронавирус ўчоғи бўлган Хубэй вилоятида қарийб барча корхоналар ишлаб чиқаришни бошлади, деди ривожлантириш ва ислоҳотлар бўйича вилоят қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Се Гаобо.

“31 март ҳолатида, вилоятдаги 44 918 та йирик корхоналарнинг 42 130 таси аллақачон ўз фаолиятини бошлаб юборган.

46,95 миллион киши иш жойларига қайтган, бу ҳам умумий иш билан банд бўлганларнинг 66,3 фоизини ташкил этади.

Ухань шаҳрида 85,4 фоиз корхоналар фаолиятни изга тушириб юборди, бу ерда ходимларнинг 40,4 фоизи ишга чиққан.

Хубэй вилояти соғлиқни сақлаш қўмитасидан маълум қилинишича, 25 мартдан бошлаб вилоятга келиш бўйича чекловлар бекор қилинган эди. Фақат, Вухан шаҳрининг ўзи бундан мустасно бўлиб турибди. Вухан шаҳридаги карантинни 8 апрелда бекор қилиш режалаштирилмоқда.