Ванг Ван Чун: “Ўзбек ва Хитой халқ табобатининг ўзаро ўхшаш жиҳатлари кўп”

Аввал хабар қилганимиздек, айни кунларда хитойлик бир гуруҳ шифокор мутахассислар юртимизда бўлиб турибди. Улардан бири, Цзянси анъанавий хитой табобати университети клиникаси бош шифокор ўринбосари, профессор Ванг Ван Чун билан суҳбатлашдик.

– Айтингчи, Хитой халқ табобати коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва даволашда қай даражада ўз самарасини бермоқда?

– Маълумки, ўтган йил сўнгги ва жорий йил бошида Хитойда коронавирус инфекцияси авжига чиқди. Шу даврда “COVID-19” қарши курашиш учун Ухан шаҳрига 42 минг нафар хитой халқ табобати вакиллари сафарбар қилинган бўлса, уларнинг биронтаси ҳам инфекцияни юқтириб олмади. Бунинг сабаби, биринчидан, ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланганида бўлса, иккинчидан, профилактика мақсадида халқ табобати усулида тайёрланган дори воситаларини қабул қилганликларидир. Цзянси провенциясида ҳам коронавирусга чалинган мингдан зиёд беморларнинг аксарияти бевосита халқ табобати йўли билан тайёрланган дори воситаларидан фойдаланиб шифо топишди.

Анъанавий хитой табобати усулида тайёрланган дори воситаларини қўллаган ҳолда тўрт йўналишда коронавирус инфекцияси билан муваффақиятли курашилмоқда. Биринчиси – касалликни профилактикасида, иккинчиси – коронавирусни енгил шаклда бошдан ўтказаётган беморларни даволашда, учинчиси – енгил шаклдаги беморларнинг ҳолати оғир ва ўрта оғирга ўтиб кетмаслиги учун парвариш қилишда ва охиргиси – “COVID-19”дан соғайганларни реабилитация қилишда. Ўзбекистонга ҳам ушбу дори воситаларини етказиб берилмоқда.

– Ўзбекистон ва Хитой халқ табобатининг ўхшаш жиҳатлари нимада?

– Ўзбекистонга бир неча бор келганман, қатор вилоятларда халқ табобати билан яқиндан ташишга ҳаракат қилганман. Юртингизда етишиб чиққан буюк табиб Абу Али ибн Сино асарлари бизда ҳам қўлланма сифатида кенг фойдаланилади. Ўтган қисқа вақт ичида шунга амин бўлдимки, юртингизда халқ табобати жуда қадим ўтмишга бориб тақалади. Асрлар давомида аҳоли орасида кенг қўлланилиб, янада такомиллашиб келган.

Хитой табобати ҳам қадимдан изчил ривожланиб келган. Эътиборли жиҳати, хитой ва ўзбек табобатининг ўзаро ўхшаш жиҳатлари жуда кўп. Айниқса, беморларни даволаш усулларида кўплаб ўхшашликлар мавжуд. Касаллик белгиларини аниқлаш, ташхис қўйишда фойдаланиладиган амалиётлар ҳам ўзаро уйғун. Юртингизда қўлланиладиган кўплаб доривор гиёҳлар Хитой халқ табобатида ҳам кенг фойдаланилади.

Ушбу ҳолатлар эса ҳар икки мамлакат халқ табобатининг ҳамкорликда ишлашлари учун кенг имкониятларга замин яратади.

– Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашдаги саъй-ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

– Юртингизда коронавирус қайд этилган илк кунлардан пандемияга қарши жиддий кураш олиб борилмоқда. Беморларни даволашда шифокорлар томонидан халқаро стандартлар асосида зарур чора-тадбирлар ва даволаш муолажалари амалга оширилаяпти. Уларнинг юқори тажрибасига ҳамда беморларни даволашда кўрсатаётган улкан матонатига юқори баҳо берган бўлардим.

Тизимли саъй-ҳаракатлар натижасида беморларни самарали даволанишига эришилмоқда.

Шунингдек, ўлим кўрсаткичларининг паст бўлиши таъминланмоқда. Ўтган даврда тўпланган малака ва тажрибалар эса “COVID-19”га қарши янада самарали курашиш имконини бермоқда. Бунда юртингиз шифокорлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб бораётганимиздек хурсандмиз.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

«Биз биргаликда, албатта, бу вирус устидан ғалаба қозонамиз»
Хитой Халқ Республикаси мамлакатимизга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Коронавирус пандемияси шароитида дунё ҳамжамиятида дўстона алоқалар, хайрихоҳлик муносабатлари янада чуқурроқ илдиз отмоқда. Хитой Халқ Республикаси томонидан ...
Хитойча нақл: “Киши ёлғиз қолса, вафот этади”
Хитой тиббиёти узоқ тарихга эгалиги ва ўзига хослиги билан дунё аҳлини қизиқтириб келади. Ҳусусан, хитойликлар тиббиётни “ҳаёт ҳақидаги фан”нинг бир қисми сифатида ўрганишади. Уларда анъанавий ...
China Global Television Network ижодкорлари Ўзбекистон ҳақида фильм олади
Хитойнинг марказий телевиденияси Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси «CGTN рус тилида» телеканали ижодкорлари билан учрашувда маълум бўлди. Икки давлат ҳамкорлиги ...
«Лунтайтоу» байрами ёки соч олдириш маросими
Шу кунларда Хитойда ой тақвими бўйича иккинчи ойнинг иккинчи кунида "Лунтайтоу" байрами кенг нишонланмоқда. Шунингдек, ушбу байрамда соч олдириш маросимлари ҳам ташкилланиб, бу тадбир кириб келган ...
Конфуций ёҳуд «фалсафа ўқитувчиси»
Конфуций милоддан илгари тахминан 551—471-йилларда яшаган. Унинг бутун дунёда машҳур бўлган номи «кун» ва «фуцзи» сўзлари асосида ясалган «Кун» ҳозирги вақтда фамилияни англатувчи сўз ...
Гуанчжоу – “Буюк гуллар шаҳри”
Сўнгги йилларда Гуанчжоу шаҳрини кўкаламзорлаштириш учун кўп куч сарфланди ва натижалар ўз самарасини берди. Аҳолини янада тоза ҳаво билан таъминлаш учун кўп қаватли дераза ...
Чой маросими
Кўк чойни қандай дамлаш керак? Чой жасминдошлар оиласига мансуб ўсимлик бўлиб, унинг баргларидан шифобахш, тинчлантирувчи ичимлик тайёрланади. Чойнинг асл ватани – Хитой. У VIII асрга ...
Ногиронлиги бор икки хитойлик ўрмон яратишди (видео)
Хитойнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Ели қишлоғида истиқомат қилувчи Цзя Хайся ва Цзя Вэньци 13 йил давомида 10 минг дона дарахт экиб, ўз қишлоқлари ва ...
Пекин яқинида «эпидемияга қарши» шаҳарча қурилади
Хитой эпидемиялар шароитида яшаш ҳисобга олинган шаҳар қурмоқчи. Бу шаҳарда, хусусан, уйларнинг томларида мева-сабзавот етиштириладиган иссиқхоналар, қуёш панелларидан қувват олувчи батареялар бўлади. Ҳар бир уй ичимлик ...
Ҳирмонга барака: Хубэй провинцияда апельсин йиғим-терим мавсуми бошланди
Ҳар йили Сюаньэнь Эньши-Туцзя-Мяос автоном ўлкаси баҳор байрами арафасида йиғим-терим мавсуми авж олади. Маълумот учун: Хубэй провинция марказий Хитойда жойлашган, унинг табиати жуда хилма-хилдир. Донгху ...
Қадимги Хитойнинг ғаройиб тиббиёти: чжень-нзютерапия, доривор гиёҳлар ва диний тақиқ билан боғлиқ бўлган жарроҳлик
Хитой табобатида гиёҳлардан, ҳайвонлар ва минераллардан келиб чиққан доривор воситалар қўллашган. Доривор гиёҳлардан турли хил касалликларда қўлланиладиган женьшень муҳим ўрин тутган. Лимонник, камфара, ровоч, ...
70 ёшли оёқсиз хитойлик фуқаро 19 йилда 17000 дона дарахт кўчатини экди
Касаллик туфайли икки оёғидан ажраган Ма Саньсяо 2000 йилда қарзларини узиш учун биринчи дарахтини ўтқазган эди. Аммо вақт ўтиб, у бунинг ижтимоий аҳамиятини тушиниб ...