Хитойда уч асрни кўрган энг кекса онахон 134 ёшини нишонлади

Хитойнинг энг йирик газетаси «Женмин жибао»нинг интернет-версияси Хитойда яшовчи Алимихан Сеитини дунйодаги энг кекса одам деб ёзди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашр ахборотига кўра, яқинда хитойлик аёл 134 ёшини оиласи ва яқинлари билан нишонлаган. Алимихан Сеити 1886 йилда Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти, Қошғар уезди, Янгишар округидаги Кумусилике қишлоғида туғилган.

Айни пайтда Алимихан Сеити ўзи мустақил ҳаракатлана олмайди. Шу боис табаррук ёшдаги онахонга набираси ва унинг хотини ғамҳўрлик қилади. Маҳаллий шифохонанинг агентлик манбасига тақдим қилинган тиббий маълумотномасига кўра, Алимихан Сеитининг саломатлигида катта муаммолар йўқ. Унинг кўриш ва эшитиш қобилияти ҳам анча яхши.

Онахоннинг туғилган куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанада у ўзи хуш кўрган лағмон, қўзичоқ гўштидан тайёрланган сомса, шунингдек, тарвуздан татиб кўрди. Туғилган куни муносабати билан билдирилган табриклар учун миннатдорлик билдириб, қўшиқ айтиб берди.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Жиангсу ’да бўлганмисиз?
Ўзбекистон Республикаси ҳамда ХХР ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-ижтимоий алоқаларнинг тобора яқинлашуви, айниқса, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги дўстона муносабат сабабли Ўзбекистон вилоятлари ва ХХР провинцияларининг тўғридан-тўғри ...
Хитой халқ республикасининг ташкил топганига 70 йил тўлди (видео+фото)
1 октябрни Хитой халқи алоҳида байрам қилади. Бундан 70 йил муқаддам, яъни 1949 йили Пекин шаҳридаги Тяньаньмэнь майдонида Хитой Халқ Республикаси ташкил топганлиги ҳақида ...
«Huihe» тош ҳайкаллар боғи (видео)
Қадимдан хитойликларнинг айтишларича, Гуйлинь тепаликка, Шанхай инсонларга, Фуцзянь тошларга қараб тураркан. Фуцзяннинг илоҳий тупроғи Сямынь ерларида, Huihe маданият боғида жойлашган. Бу маскан Япон боғи манзараси ва ...
Энг кўп бойлар яшовчи 10 та шаҳар
«Hurun Research» илмий-тадқиқот институти мутахассислари ҳар йили ўтказиладиган Hurun Wealth Report 2019 ҳисоботида Хитойнинг бой ва бадавлат оилалари яшайдиган шаҳарлар ҳақида маълум қилди. Бой оилаларга ...
Видео: Дунёдаги энг узун шиша кўприк очилди
Хитойда дунёдаги энг узун шиша кўприк ишга туширилди. Қуш парвози баландлигидаги шаффоф кўприк Ляньцзян дарёсининг икки соҳилини туташтиради. Кўприк 201 метр баландликда қурилган. Узунлиги 526 ...
Виртуал сухандон яратилди
Хитойнинг Синхуа давлат матбуот агентлиги сунъий янгиликлар сухандонини «ишга олди». Сухандон суткасига 24 соат бемалол ишлай олади, янгиликларни эса синтетик овоз ёрдамида ўқийди. Сухандонни яратишда фойдаланилган ...
ГУАНДОНГ (ГУАНДУН) — 广东 Guǎngdōng
Провинция: Гуандонг Маъмурий маркази: Гуанжоу Майдони: 179 700 км² Аҳолиси: 111 миллион кишидан зиёд Йирик шаҳарлари: Гуанжоу, Шэнжэн, Чухай, Шантоу, Жанжианг (Чжаньцзян) . Жўғрофий ўрни ва иқлими. Гуандонг вилояти қуйидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар билан ...
Жаноб Линь Сюэжун биринчи даражали Саломатлик ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан чет эл фуқаролари ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни мукофотлаш тўғрисида”ги ...
Ипак йўли Сиан шаҳридан бошланган(ми)?
Биласизми, қадимда Марказий Осиё ва Хитойни бирлаштирган Буюк Ипак йўли айнан Сиан шаҳридан бошланган. Шаҳарнинг диққатга сазовор масканларидан бири Шэнси вилояти тарих музейидир. Бу замонавий ускуналар ...
2 миллион йил аввал Хитой миллати пайдо бўлган жой  
Провинция: Сичуан Маъмурий маркази: Чэнду Майдони:   486 000 км² Аҳолиси:  83 минг кишидан зиёд Маъмурий бўлиниши: Провинция 21 маъмурий-ҳудудий бирликка бўлинади: улардан ...
Хитойда таҳсил олиш учун нима қилиш керак?
Хитой кўп соҳаларда илгарилаб бораётган мамлакатлардан биридир. Хўш, таълим соҳасида-чи? У қай даражада илғор? Хитойда таҳсил олишнинг афзалликлари нимада? Хорижлик талабалар учун қандай имкониятлар ...
Баҳор байрами авжида
Хитойда Чунсзе (春节) байрами  - ой тақвими бўйича янги йил яъни, баҳор умумиллий байрами кенг нишонланмоқда. Фото: СИНЬХУА Маълумот учун, ой тақвими ...