Ўзбек палови хитойликлар эътирофида (видео)

Хитойнинг «Хуаньцю шибао» нашрида «Ўзбек палови: Буюк ипак йўлининг ушбу таомидан татиб кўриш имкониятини бой берманг!» мавзусида мақола эълон қилинди.

Мақолада хитойлик сайёҳ Ян Шу Ўзбекистонга ташрифи таассуротлари, ўзбек миллий ошхонаси, хусусан, палов таоми, шунингдек ўзбек миллий урф-одатлари хусусидаги таассуротларини баён этган.

Ян Шу ўз таассуротларида палов таоми, унинг тарихи, тайёрланиш тартиби ва турлари ҳақида маълумотлар келтирар экан, паловни ўзбек ошхонасининг “марвариди” деб атаган.

«Палов Ўрта Осиёнинг бир неча мамлакатларида турли усулларда тайёрланади. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, айнан ўзбек палови ўзига хослиги ва ўзгача таъми билан бошқа халқлар ошхонасидаги паловлардан ажралиб туради. Палов таомининг пайдо бўлиши ҳақида турли қарашлар мавжуд. Хусусан, палов Буюк ипак йўлидаги савдо муносабатлари даврида пайдо бўлган. Йўлдаги савдогарлар ва сайёҳларга қувват бўлиши учун юқори калорияли маҳсулотлар: қўй ёғи, қўй гўшти, гуручдан тайёрланган таом анча тўйимли ҳисобланган» дейилади мақолада.

Шунингдек, 豬豬隊友 Scott & Wendy блогерлари Ўзбекистон ҳақида кўрсатув тайёрлашган. Унда ҳам палов ҳақида сўз юритилган.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Ҳирмонга барака: Хубэй провинцияда апельсин йиғим-терим мавсуми бошланди
Ҳар йили Сюаньэнь Эньши-Туцзя-Мяос автоном ўлкаси баҳор байрами арафасида йиғим-терим мавсуми авж олади. Маълумот учун: Хубэй провинция марказий Хитойда жойлашган, унинг табиати жуда хилма-хилдир. Донгху ...
Шанхайда «Мингта дарахт» лойиҳаси асосида улкан мегаполис яратилмоқда (видео)
Шанхайда архитектура эстетикаси, қурилиш ва турар жой ҳудудини ташкил этиш борасида янги давр бошланяпти. Яқин келажакда улкан мегаполис яқинида «Мингта дарахт» лойиҳаси асосида яратилган ...
Чанша шаҳрида Хитой кийимларининг гўзаллиги намойиш этилди
Ҳунан провинциясида Чанша шаҳридаги Фантэ тематик боғида анъанавий хитой кийимларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Маросимда миллий, шарқ гўзаллиги акс этган либослар оммага намойиш этилди.
Биринчи тақвимлар Хитойда пайдо бўлганми?
Астрономия фан сифатида эрамиздан аввалги 2 минг йилда шаклланган бўлса-да, Хитойда биринчи тузилган тақвимлар эрамиздан аввалги 3 минг йилликларга тўғри келади. Хань сулоласи (эрамиздан ...
Чой маросими
Кўк чойни қандай дамлаш керак? Чой жасминдошлар оиласига мансуб ўсимлик бўлиб, унинг баргларидан шифобахш, тинчлантирувчи ичимлик тайёрланади. Чойнинг асл ватани – Хитой. У VIII асрга ...
Харбинда муз ва қордан ясалган ҳайкаллар шоу-кўргазмаси очилди
Хэйлунцзян провинцияси Харбин шаҳрида “Юлдузли дарё бўйлаб саёҳат” деб номланган композиция билан 31-халқаро қор ҳайкалтарошлиги санъати кўргазмаси очилди. Фото: Синьхуа/Ван Сун [caption id="attachment_610" ...
Конфуций ёҳуд «фалсафа ўқитувчиси»
Конфуций милоддан илгари тахминан 551—471-йилларда яшаган. Унинг бутун дунёда машҳур бўлган номи «кун» ва «фуцзи» сўзлари асосида ясалган «Кун» ҳозирги вақтда фамилияни англатувчи сўз ...
Хитойлик келин хайрия акция ташкил этди
Сирдарёлик Муроджон Кенжабоев турмуш ўртоғи хитойлик Ли Тинг  билан ўзбекистонлик ва хитойлик талабалар ўртасида «Меҳр-мурувват» акциясини ташкил қилиб, Сардобада жабр кўрган аҳолига 20 минг ...
Хитой янги йили ёки дўстлар ва куёвлар куни нега нишонланади?
Дунё аҳолисининг учдан бир қисмини ташкил этган хитойликлар шу кунлари янги йил байрамига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Афсоналарга кўра, даҳшатли Чун исмли маҳлуқ денгиз қаърида ...
Хитой билан ҳамкорлик: Кўзингизга нур, қалбингизга ҳузур
Ҳамиша қадимий ва навқирон улуғ Самарқанд шаҳрида “Ёрқин йўл: Кўзларингиз нурафшон бўлсин!” номли тиббий-ижтимоий лойиҳа старт олди. Мазкур лойиҳани амалга оширишга жорий йилнинг июн ойида ...
Син Мин поклик ва софлик байрами (видео)
Бугун 5 апрел Хитойда Cин Мин ( 清明节 ) – марҳумларни хотирлаш, шунингдек, поклик ва равшанлик байрами куни. Ушбу байрам ой календари бўйича тахминан тўртинчи ...
Фуджоуда халқаро денгиз маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси иш бошлади
Фуцзян провинцияси Фуджоу шаҳрида анъанавий балиқчилик ва денгиз маҳсулотлари халқаро кўргазма-ярмаркаси иш бошлади. Унда жаҳоннинг 30 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудлардан 400 га яқин ...