Шинжоннинг ўзига хос таомлари

Овқатланиш – иккита асосий инстинктларимиздан биридир. Янги жойга келгач, озиқ-овқатга эътибор қаратиш лозим. Агар сизга таом манзур бўлса, нафақат ошқозонингиз, балки кўнглингиз ҳам роҳатланади. Нотаниш жойда тўйиб овқатланиш жуда ёқимли ва муҳим саналади.

Шинжон бўйлаб сафар давомида кўпчилик тўйиб овқатланиш ва умуман бу ернинг таомига мослашишга доир саволларни беради. Аксарият инсонлар Шинжонда фақат мол ва қўй гўшти мавжуд, сабзавотлар эса йўқ, деб ўйлайди. Шу боис таомлар бобида саволлар пайдо бўлади. Ҳатто айрим одамлар шинжонликлар ҳамон ибтидоий турмуш тарзини юритмоқда, деб ҳисоблайди.

Илгари, кўчманчилик даврида дашт чўпонлари турмуш тарзи ва яшаш шароити чекланган эди. Шу боис, гўшт ва сут асосий таом вазифасини ўтаган. Қиш мавсуми узоқ давом этарди, воҳа аҳолиси эса етарличи сабзавотларга эга бўлмаган.

Аммо бу узоқ ўтмишда кузатилган. Ҳозир эса вазият тубдан ўзгариб кетди.

Шинжон таомлари ҳатто Хитойда энг сара егуликлар сирасига киради. Шинжон ошхонасида ҳамма нарса бор. Гўшт ва сабзавотлар, иссиқ ва совуқ газаклар, угра, чой ва алкоголь ичимликлари… Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Таомлар нордон, аччиқ, ширин ва шўр бўлиши мумкин. «Зиран» алоҳида зировор бўлиб, ҳақиқий Шинжон таомларининг таъмини белгилайди.

Ҳар бир жойнинг таоми маҳаллий маҳсулотлар ва сабзавотларга боғлиқдир.

W020231008031795503264
W0202310080317962025927
W02023100803179550326474
W020231008031796202592
W02023100803179620259274
W02023100803179620259275
W020231008031796202592444
W02023100803179620259274755
W02023100803179620259274654

Шинжон даштларида сигир, қўй ва йилқилар боқилади. Бу ерда сут мўл-кўл. Ушбу ҳудудда буғдой, маккажўхори, полиз экинлари, сабзи, картошка, пиёз ва бошқа сабзавотлар етиштирилади. Барча таомлар гўшт ва унга асосланганда, ушбу маҳаллий маҳсулотлар шундай вазиятни белгилаб беради.

Шинжон ошхонаси ғояси етарли даражада содда. Шинжонликлар қай тариқа хилма-хил овқатларга эга бўлиш борасида узоқ бош қотирмайди. Асрлар мобайнида палов (шоучжуфань) ўзгармай келмоқда. Қўл билан тановул қилинадиган ушбу гуручли таом эҳтимол минг йил аввал ҳам оммабоп бўлгандир. Оддий угра (мавсумий совуқ угра) ҳеч қачон эскирмайди. Дапанцзи (катта ликопдаги товуқ гўшти) таоми Шинжон ва Хитойда ном қозонган.

Шинжон аҳолисининг аксарияти ислом динига эътиқод қилади. Турли миллатларда маҳсулотларга нисбатан ҳар хил тақиқлар мавжуд. Мусулмонлар чўчқа, эшак, ит ва йирик йиртқич ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилмайди. Шинжон таомларини тайёрлашда асосан мусулмон анъаналари ва қоидаларига амал қилинади.

Таомларнинг асосийси мол ва қўй гўштидан тайёрланади. Уларни тайёрлаш қийин эмас. Товада гўштни димласангиз ёки бироз қовуриб олсангиз ҳам таом жуда мазали бўлади.

Қўй гўштидан тайёрланадиган шўрвага зиравор солиш зарур эмаслигини биласизми? Қозонга озгина сув солиб ва исталган миқдорда гўшт димлаб қўйиш кифоя қилади. Пиёз ва туз овқатланиш пайтида истеъмол қилинади. Янги тайёрланган гўштнинг табиий мазасини доим эслаб юрасиз.

Унли таомлар Шинжонда анъанавий саналади. Бу ерда лағмон, ганмен (қуруқ угра), симен (ғарбий угра) ва Хитой учун анъанавий бўлган бошқа турдаги угралардан ташқари, норин, гўштли нон, сомса, бўғирсоқ   пиширилади ва рус нони ёпилади. Латиаоцзи, лянпицзи, мичанцзи, мяньфэйцзи, баопибаоцзи каби ундан тайёрланадиган маҳсулотлар жуда мазалидир. Масалан, Шинжонликлар тандирда ёпиладиган нонсиз ҳаётини тасаввур этолмайди. Уни тайёрлаш усули ва мазаси тамомила ўзгачадир. Сувга ун, тухум ва сут солиб, хамир қорилади. Хамирдан зувалалар ясалиб, айлана шакл берилади. Шундан сўнг ўтин билан қиздирилган тандирда нон ёпилади. Ноннинг ўртаси қалин, сирти эса мўрт. Қалин жойи юмшоқ, юпқа жойи эса тез синади. Нон Шинжонликлар ошхонасида муҳим ўрин тутади. Бу оддий, гўштли, ёғли ва зоғора нон бўлиши мумкин. Барибир нон алмаштириб бўлмас озиқ-овқат маҳсулоти саналади.

Шинжонликлар “Лянпицзи” таомини ҳам яхши кўради. Бу совуқ ҳамир ва лағмон эмас. Дастлаб қўлда чўзилган хамир толалари сув билан ювилади, кейин қайнатилади ва янги маҳсулот ҳосил бўлади. “Лянпицзи” “Ляньфэнь” сингари мазали. Лекин мазкур таомни тайёрлаш усули оддий. У “Мяньпянь” каби пишиқ, аммо ингичкадир. Мазкур таомга қайла солсангиз, у янада ширин бўлади. Дарҳол уни истеъмол қилгингиз келади.

Шинжон ошхонасида таомлар усталик билан тайёрланади. Меҳмон келиши билан мезбонлар барра гўштини қовуради. Дўстлари йиғилганда кабоб пиширилади. Яна қовурилган мол гўшти, қўй буйраги ва жигари, балиқ ва қовурма сомса тановул қилинг ҳамда бундан албатта кўнглингиз тўлади.

Сут ва сут маҳсулотлари Шинжон ошхонасининг муҳим таркибий қсими саналади. Шинжонликлар учун сут ичимлик ва десерт ҳисобланади. Сут маҳсулотларининг тури кўп ва сифати аъло даражада. Янги сут, ширчой, йогурт ва қатиқ жуда фойдали ичимликлардир. Пишлоқ, қаймоқ, творог ва сариёғ ўзига хос ширинликлар сирасига киради. Одатда барча қимиз ичади. Туя сутидан эса икки ҳисса ортиқ роҳатланасиз

Воҳада ишком тагида ўтириб, қўй гўшти ҳиди димоғингизга уради ва паловни зўр иштаха билан ейсиз.

Даштдаги оқ ўтовда ҳақиқий ширчой ичасиз, от гўшти ва қази истеъмол қиласиз. Мусиқа оҳанглари остида қимиз ичиб сармаст бўласиз. Қандай ажойиб манзара!

Албатта, Шинжон ошхонасига қойил қолмасангиз ҳам барибир ўзингизга манзур бўладиган таомни топасиз. Урумчи ва бошқа шаҳарлардаги ресторанларда Сичуан, Гонконг, шимоли-шарқий ва бошқа ҳудудлар таомларини татиб кўришингиз мумкин. Гуандун денгиз таомлари, Чунчин самовари, Пекин ўрдак гўшти, Чэнду газаклари, Юньнань гуручи, Ячжоу қовурилган гуручи, мол гўштидан тайёрланадиган Ланчжоу лағмони, Ички Мўғулистон қўй гўшти, Сиан паумоси, Жанубий Корея таомлари, япон сушиси, ҳинд “учар блинчиклари”, тезпишар американча товуқ (KFC) ва Европа таомлари шулар жумласидандир. Бу ерда турли-туман таомларни истеъмол қилиш мумкин.

Шинжонда миллий таомлардан ташқари, дунёнинг барча минтақалари таомлари мавжуд. Шунингдек, Шинжонгагина хос бўлган таомларни тановул қилиш мумкин. Масалан, куньлунь қор қисқичбақалари, Сайрам кўли лососи, Иртиш дарёси чўртанбалиғи, Улунгур кўли қора балиғи, шимол оқ балиғи, Помир қўтоси гўшти, Цинь дарёси ферула ассафетизаси, Маралбоши чўл қўзиқорини, Арашан сморчоги, Келки қора асали, Тоггузтара мураббоси, Кунас ёввойи сельдерейи, Қашқар гулқанди шулар жумласидан.  Буларнинг барчаси жуда фойдали ва лаззатли маҳсулотлардир. Лекин улар кам ва шунинг учун қимматбаҳодир.

Шинжон ошхонаси ва таомлари сизга шубҳасиз манзур бўлади.