2030 йилгача Хитой шамол ва қуёш энергетикаси бўйича кенг миқёсли ишларни амалга оширади

Хитой шамол ва қуёш энергетикаси бўйича кенг миқёсли ишларни амалга ошириш учун катта маблағ ажратади.

БМТ раислигида ташкиллаштирилган иқлим ўзгаришларига бағишланган виртуал саммитда Хитой раиси Си Цзиньпин иқлим бўйича глобал назорат юзасидан ўз таклифларини билдириб, 2030 йилгача Хитой шамол ва қуёш энергетикаси бўйича кенг миқёсли ишларни амалга оширишини, бу мақсадда йирик маблағ ажратилишини айтди.

Хитой раҳбари мамлакатларни иқлим ўзгаришлари бўйича ҳамкорликка чақирди.

Яқинда Жаҳон метереология ташкилоти бош котиби Петтери Таалас Хитой ҳукуматининг бу борадаги олиб бораётган ишларига юксак баҳо берганди.