Қашшоқлик барҳам топди…

Хитой раиси, Компартия МК Бош котиби Си Сзинпин янги даврда мамлакат режалаштирилганидек қашшоқликни камайтириш мақсадларига эришгани ва жаҳонни ҳайратга соладиган муваффақиятларни қўлга киритгани борасида баёнот берди.

Саккиз йиллик машаққатли меҳнат туфайли қишлоқ аҳолиси қашшоқликдан халос бўлди, сўнгги ўн йилда салкам 100 миллион киши қашшоқлик исканжасидан қутилди. Си Сзинпин бу баёнотни ХКП МК Сиёсий бюроси Доимий қўмитасининг мажлисида берди.

«Хитойда махсус рўйхатга киритилган деярли барча камбағал уездлар тугатилди, минтақаларда қашшоқлик мутлақ барҳам топди», деди Си Сзинпин.

Маълумки, ХКП 18-съездидан сўнг Марказий Қўмита қашшоқликни тугатиш биринчи даражали вазифа дея белгиланган эди. Шундан сўнг қашшоқликни тугатиш йўлида манзилли чоралар кўрилди ва инсоният тарихида қашшоқликка қарши шиддатли кураш бошланди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Хитойда сўнгги 40 йилда 800 миллиондан ортиқ киши қашшоқликдан қутилган. Бу жаҳондаги қашшоқ аҳолининг 70% демакдир.

Шу тариқа Хитойда қашшоқлар сони 94%га камайди. Агар 1978 йилда мамлакатда қашшоқлар сони 770 миллион кишини (бу мамлакат аҳолисининг 97,5%) ташкил қилган бўлса, 2019 йил охирига келиб, Хитойда қашшоқликда ҳаёт кечирадиганлар 5,5 миллион кишини ташкил қилди, бу 1,4 миллиард кишини ташкил қилувчи Хитой аҳолисининг 0,4% демакдир.

1956-2018 йилларда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда даромадлар 36,8 баробар ошди. Истеъмол харажатлари эса 28,5 баробар кўпайди.

Хитойнинг бу соҳадаги ютуқлари жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинди. Жумладан, БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш сўнгги ўн йилликда қашшоқликни тугатиш йўлида Хитой жаҳон етакчиси эканлигини таъкидлади. 2013 йилдан шу кунга қадар 100 миллион киши қашшоқлик исканжасидан қутқарилди. 2012 йилдан бошлаб Хитой ҳар йил 10 миллиондан ортиқ кишини қашшоқликдан қутқарди. 2020 йилда кузатилган COVID-19 ҳам бу саъй-ҳаракатларга салбий таъсир кўрсатмади.

Таҳлилчиларнинг айтишларича, сўнгги ўн йилликда Хитой қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни, қишлоқдан шаҳарга келувчиларни рағбатлантиришни кўзловчи ички меҳнат миграциясини фаол қўллаб қувватлаш сиёсатини олиб борди. Айниқса, чегаралардаги қашшоқ минтақаларга ва этник камчиликларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, хотин-қизлар, болалар, кексалар ва ногиронларнинг турмуш шароитлари яхшиланиши учун кўп ишлар қилинди.

Хитойда қашшоқликка қарши кураш 1978-85 йилларда режали иқтисодиётдан воз кечилиб, қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар ўтказилиши билан бошланди. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва қишлоқда камбағалликни тугатиш бир вақтда олиб борилди. Маълумки, Хитой ўтган асрнинг иккинчи ярмида аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашда бир қатор муаммолар билан тўқнаш келди. Одамлар тўйиб овқатланмасди. Қишлоқ туманларида ер ислоҳотларининг ўтказилиши, ирригация инфратузилмаларининг яхшиланиши ишлаб чиқариш ўсишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўпайишига олиб келди. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар ўтказилган 1978-1985 йилларда аҳоли жон бошига ҳисобланганда дон 14%, пахта 73,9%, гўшт 87,8%, деҳқонларнинг даромади 3,6 баробар кўпайди. Кўплаб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича Хитой экспорт қилувчи мамлакатга айланди.

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар билан бир вақтда уй-жой муаммоси ҳам бартараф этила бошланди, қишлоқ аҳолиси тоза ичимлик суви ва тиббиёт хизматлари билан таъминланди. Ижтимоий суғурта тизими яратилди. 2019 йил март ойига келиб базавий суғурта 941 миллион кишини, тиббиёт суғуртаси эса 1,3 миллиард кишини қамраб олди. Бу Хитой аҳолисининг деярли ҳаммаси деганидир.

Хитойда қашшоқликни камайтириш ишига нафақат давлат ва партия аппарати, балки хусусий сектор, жамоат ташкилотлари, бир сўз билан айтганда, мамлакатнинг ҳар бир фуқароси жалб қилинди.

Масалан, «10 000 корхона 10 000та қишлоққа ёрдам беради» лойиҳасида 60 мингдан ортиқ хусусий корхона иштирок этди. Йирик корхоналар қашшоқ уездларни оталиққа олди. Шуни таъкидлаш керакки, ҳукумат аҳолининг интернет билан таъминланишига катта аҳамият берди, бугунги кунда Хитой аҳолисининг 90%дан кўпроғи интернет билан таъминланган.

ХХР ҳукумати 2020 йилда қашшоқликни бутунлай барҳам беришни режалаштирган эди. Кўриниб турибдики, ҳукумат ўз олдига қўйган мақсадга эришди.

Ҳукуматнинг очиқлик сиёсати ва олиб борилган ислоҳотлари боис бугунги кунда Хитой жаҳондаги етакчи иқтисодиётлардан бирига айланди.

 Шарофиддин Тўлаганов

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Хитойлик келин хайрия акция ташкил этди
Сирдарёлик Муроджон Кенжабоев турмуш ўртоғи хитойлик Ли Тинг  билан ўзбекистонлик ва хитойлик талабалар ўртасида «Меҳр-мурувват» акциясини ташкил қилиб, Сардобада жабр кўрган аҳолига 20 минг ...
China Global Television Network ижодкорлари Ўзбекистон ҳақида фильм олади
Хитойнинг марказий телевиденияси Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси «CGTN рус тилида» телеканали ижодкорлари билан учрашувда маълум бўлди. Икки давлат ҳамкорлиги ...
Хитой пойтахтида Тарвуз фестивали очилди
Пекин яқинидаги Дасин туманида 31- тарвуз фестивали очилди. Анъанага кўра, тадбирга мамлакатнинг барча ҳудудларидан фермерлар ўзлари етиштирган антиқа, томошабоп тарвузларини олиб келади. Фото: Синьхуа Фестивал доирасида ...
Ўзбек палови хитойликлар эътирофида (видео)
Хитойнинг "Хуаньцю шибао" нашрида "Ўзбек палови: Буюк ипак йўлининг ушбу таомидан татиб кўриш имкониятини бой берманг!" мавзусида мақола эълон қилинди. Мақолада хитойлик сайёҳ Ян Шу ...
Хитойнинг “Синьхуа” ахборот агентлиги саҳифаларида Ўзбекистон мавзуси доимий ёритиб борилмоқда
Замонавий Ўзбекистон ҳаётида рўй бераётган муҳим ўзгариш ва янгиланишлар Хитойнинг етакчи оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, “Синьхуа” ахборот агентлигида ҳам кенг ёритиб борилмоқда. Хусусан, куни ...
Шанси’да қадимий корхона топилди
Хитойлик археологлар мамлакат шимолида жойлашган Шаньси провинциясида олиб борилаётган қазиш ишлари чоғида тоза мис ва мисдан турли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган улкан қадимий корхона изларини ...
Конфуций ёҳуд «фалсафа ўқитувчиси»
Конфуций милоддан илгари тахминан 551—471-йилларда яшаган. Унинг бутун дунёда машҳур бўлган номи «кун» ва «фуцзи» сўзлари асосида ясалган «Кун» ҳозирги вақтда фамилияни англатувчи сўз ...
Чой маросими
Кўк чойни қандай дамлаш керак? Чой жасминдошлар оиласига мансуб ўсимлик бўлиб, унинг баргларидан шифобахш, тинчлантирувчи ичимлик тайёрланади. Чойнинг асл ватани – Хитой. У VIII асрга ...
«Биз биргаликда, албатта, бу вирус устидан ғалаба қозонамиз»
Хитой Халқ Республикаси мамлакатимизга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Коронавирус пандемияси шароитида дунё ҳамжамиятида дўстона алоқалар, хайрихоҳлик муносабатлари янада чуқурроқ илдиз отмоқда. Хитой Халқ Республикаси томонидан ...
Шанхайда «Мингта дарахт» лойиҳаси асосида улкан мегаполис яратилмоқда (видео)
Шанхайда архитектура эстетикаси, қурилиш ва турар жой ҳудудини ташкил этиш борасида янги давр бошланяпти. Яқин келажакда улкан мегаполис яқинида «Мингта дарахт» лойиҳаси асосида яратилган ...
Хитой ривожланишда давом этади
2021 йилда Хитой иқтисодиётининг йиллик ўсиш суръати 7,9 фоизга етиши мумкин. Бу ҳақда Хитой оммавий ахборот воситалари Жаҳон банкининг сўнгги ҳисоботига асосланиб хабар тарқатган.  Банк ...
Хитой тиббиёти: бардавом асрий анъаналар
Хитойда табобат ва фалсафа илк даврларданок уйғунликда ривожланган, уларнинг тарихи милоддан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарига бориб тақалади. Асрлар синовидан ўтган тиббий анъна-ларга нафақат хитойликлар, ...