Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилганига 25 йил тўлди
Хитой — энг қадимги тамаддун мамлакатидир. Хитой тамаддуни Шумер, Хараппер, Миср цивилизациялари билан бир қаторда туради ва унинг ўзига хослиги у бошқа тамаддунлардан фарқли ўлароқ, алоҳида, ҳозирги кунга қадар ривожланиб келмоқда. Қадим замонлардан бугунги кунга қадар Хитой Осиё мамлакатлари ичида ўзига хос маданияти билан ажралиб туради. Бундан беш минг йил илгари хань элати Янцзи ва Хуанхэ дарёлари бўйини эгаллаб турган кичик халқ эди, бугун эса Хитой аҳолиси дунё аҳолисининг бешдан бир қисмини ташкил этади. Бугунги кунда Хитой Халқ Республикасида расмий равишда тан олинган 56 та миллат вакиллари яшашади, улардан энг кўпи (91,51 %) хитойликлар-ханлардир, қолган 8,49 % турли элат вакиллари ҳисобланади.
Мозийга назар
Хитой халқининг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳам қадимдан, аниқроғи VIII-асрдан бошлаб биринчи газета «Ди Бао» чоп этилишидан бошланади. Унда асосан император фармонлари ва давлат аҳамиятига молик воқеалар ёритилган. Хитойдаги илк замонавий газета эса Макаода 1822 йили “Хитой ариси” номи билан чиқа бошлаган. Биринчи хитой тилидаги замонавий газета Сингапурда 1815 йили чиққан ва у “Хитойнинг ойлик журнали” деб аталган. Хитой ҳудудида биринчи хитой тилида газета эса 1833 йили “Шарқий-Ғарбий ойлик журнал” чоп этила бошланган.
Жаҳоннинг энг қадимий ва йирик давлатларидан бири ҳисобланадиган ҳозирги Хитой 1949 йилнинг 1 октябрида ташкил топган. 1949 йилнинг октябрида ХХРнинг ташкил этилиши янги типдаги Хитой журналистикаси ҳамда ОАВ тизимининг бир бутун ҳолича қайтадан шаклланишига замин ҳозирлади. ОАВ соҳасидаги ижтимоий-сиёсий шаклланиш биринчи навбатда «давлат манфаатларини шахсий манфаатларга мувофиқлаштириш» сиёсатининг юзага келишига ҳамда бу провардида давлат ва хусусий матбуот нашрлари, радио ва телеканалларнинг ташкил этилишига замин ҳозирлади.
Хитой матбуоти ХХ-асрнинг биринчи ярмида оғир иқтисодий ривожланганлигини кузатиш мумкин. Аҳолисининг кўплиги жиҳатидан дунёда биринчи ўринда турадиган Хитойда коммунистик партия ҳукмрон эканлиги маълум. Шу боис мамлакатда чоп этиладиган нашрларнинг аксарияти ўша мафкурага хизмат қилишини тасаввур этиш қийин эмас. Нима бўлганида ҳам, ўзига хос тараққиёт йўлини танлаган Хитой матбуотининг халқаро журналистика майдонида салмоқли ўрни бор.
Ўтган асрнинг биринчи ярмида мамлакат халқи оғир иқтисодий, сиёсий кунларни бошидан кечирди. Бу ҳол бошқа соҳалар қатори, матбуот равнақида ҳам ўз оқибатини кўрсатди. Бироқ тараққийпарвар халқ ҳар қандай шароитда юксалиш сари йўл топади. Бу ҳолни айнан Хитой матбуоти мисолида ҳам кузатиш мумкин.
Матбуотнинг етакчи нашрларидан бири «Renmin ribao” (Женмин жибао) газетасига 1946 йил 15 майда Ханьдан шаҳрида асос солинган. 1948 йил июнидан бошлаб газетани Шицзянчжуане шаҳар босмахонасида янги коллеграфик ҳарфларда нашр этиш йўлга қўйилди. 1949 й. 2 февралда газета таҳририяти мамлакат пойтахти Пекинга кўчирилди. Дастлаб тўрт, олти саҳифада чиққан газетанинг адади 90 минг нусхада чиқарилган. 1955 йилда саккиз саҳифали газета адади 700 минг нусхадан ошди.
«Жэньминь жибао», газетасининг адади 80 йилларга келиб 5 миллион нусхадан ошгани, 1982 йилдан бошлаб инглиз тилидаги нашри Сан-Францискода 300 минг нусхада чоп этилиб, 122 та мамлакатга тарқатила бошлагани маълум.
Бу даврдаги Хитой газеталари: Америкалик мутахассислар фикрича мавқейи жиҳатидан АҚШнинг “Нью Йорк таймс”, “Вашингтон пост”, Англиянинг “Таймс”, Германиянинг “Вельт”, Франциянинг “Монд” газеталари билан тенглашган эди. Шуни ҳам назардан четда қолдирмаслик керакки, мазмун моҳиятига кўра газетанинг хитой тилидаги нашри билан билан инглиз тилида дунёга тарқатиладиган нашри ўртасида анчагина тафовутлар бўлади.
1945-50 йилларида ташкил этилган зиёлиларнинг (Сюзси) тарғиботчиларининг “Шиши шоуцэ”, халқаро сиёсий мавзуларни ёритишга мўлжалланган “Шице чжиши” умумхитой хотин-қизлар демократик федерациясининг “Синь-Чжунго Фунюй” журналлари ҳам анча оммалашиб кетди.
Хитой матбуотини ва муҳим ахборотлар билан таъминлашда «Синьхуа” ахборот агентлиги алоҳида ўринга эга. 1949 йилларда бу агентликда 810 ходим фаолият кўрсатган бўлса, 1952 йилда улар сони 2 мингдан ошди. 1950 йиллардан эътиборан марказлашган давлат ахборот агентлигига айлантирилган. “Синьхуа” нинг 28 та мухбирлар пункти бор эди. Унинг Нью-Дели, Прага, Москва, Берлин ва бошқа шаҳарларда ваколатхоналари фаолият кўрсатарди.
Модомики халқаро сиёсий майдонда Хитой матбуоти ҳам салмоқли ўрин тутар экан, унинг тараққиёт босқичларини ўрганиш фойдадан ҳоли бўлмайди.
Ҳозирги даврда Хитойда энг Машҳур ва оммабоп кундалик газеталари сирасига Қуйидагиларни киритиш мумкин.
«Женмин жибао» («Халқ газетаси»)- 1946 йил 15 майда Хэбэй провинциясининг Хандан шаҳрида ХКП Марказий Қўмитасининг нашри сифатида чиқарилади. Қозирги вақтда бир-биридан фарқланувчи иккита кундалик нашрига эга ушбу газета Хитойдаги Шицзянчжуандан ташқари Сан Францискода ҳам чоп этилади ва дунёнинг 122 мамлакатига тарқатилади. Унинг бир нусхаси хитойликлар учун мўлжалланган бўлса (тахм 5 млн. нусхаси), 300 минг нусхаси хорижий аудиторияга мўлжаллаб чиқарилади.
“Вэнхуэй бао” (Маданият газетаси). 1938 йилнинг январида Шанхайда асос солинган. Умумиллий газета бўлиб, адади 1 млн. 300 мингдан ортиқ. умумий ададининг тўртдан уч қисми Хитойнинг бошқа шаҳарлари ва шунингдек хорижга ҳам тарқатилади. Газета АҚШ, Канада, Япония, Таиланд, Мексика ва бошқа баъзи мамлакатларда ҳам ўз мухбирларига эга. У ўз иловалари сони бўйича Хитойда биринчи ўринни эгаллайди. Ҳозирда 13 – 14та атрофида иловалари нашрдан чиқади.
Юқоридагилардан ташқари ҳозирда Хитойдаги энг машҳур газеталар Қаторига “Гуангмин жибао” (Хитой демократик лигасининг марказий Қўмитасининг нашри бўлиб адади 1,5 млндан ортиҚ), “Гунжэнь жибао” (Ишчилар газетаси) (умумхитой касаба уюшмалари федерацияси ижроия Қўмитасининг нашри, адади 1,8 млн. нусқа), “Чжунго цинян бао” (“Хитой ёшлари газетаси”) (Пекинда ҳафтасига 3 марта 3,1 млн. нусхада чиқарилади) кабиларни ҳам киритиш мумкин.
Ҳозирги вақтда Хитойда 305 хил турли-туман журналлар нашр этилади ва улардан 106 таси умудавлат нашрлари ҳисобланади. Нисбатан йирик ва эътиборли журналларга ёшларга мўлжаллаб бир ойда бир марта чиҚариладиган «Чжунго цинян” (“Хитой ёшлари”), умумхитой адабиёти ва санъат ишчи ходимлари ассоциациясининг “Жэнмин венхуэ” (Халқ маданияти) номли Пекинда 1 млндан ортиқ нусхада чиқариладиган адабий бадиий журнал, умумхитой аёллар демократик федерациясининг «Синь Чжунго фунюй” (“Янги Хитой аёллари”) ва бошқаларни мисол қилиш мумкин.
Радио ва телевидение
2001 йил апрель маълумотларига кўра Хитойда умумий 140 та радио эшиттириш компаниялари фаолият юритар эди. эшиттириш дастурлари турли Хитой диалектлари ва инглиз тилида Қам узатилади. Кўпчилик радиостанциялар ахборот, мусиқа, йўл ҳаракати ходисалари, молиявий ва қишлоқ хўжалигига оид янгиликларни бериб боради. Сўнгги вақтларда радиостанциялар дастурларида аҳолини ижтимоий Қимоялаш, соқлиқни сақлаш, йўл ҳаракатига риоя қилишни тарҚиб этиш марказий ўринга кўтарилмоқда.
Хитой Ахборот тарқатиш корпорацияси — Хитойдаги ахборот тарқатиш саноатининнг энг етакчи ОАВси ҳисобланади. Унинг марказий станцияси Тайпейда жойлашган, шунингдек у турли худудларда 9 та маҳаллий станцияларга ҳам эга. Мазкур тармоқлар оммабоп мусиқа, миллий янгиликлар, саноат ва молиявий хизматлар, таълим ва диний дастурларни узатишга ката эътибор қаратишади.
ХХР нинг миллий радиостанцияси – Марказий Ахборот узатиш тизими Хитой Мандарин тили ва ва яна шунингдек, 7 та хитой диалектида турли тармоқларда ўз эшиттиришларини бериб боради.
Хитой Халқаро радиоси ҳозирги вақтда 38 та хорижий ҳамда 4 та Хитойда бирмунча катта таъсирга эга диалектларда, яъни умумий 43 тилда эшиттиришлар тайёрлаб, эфирга узатади.
Сўнгги йилларда Хитойда жамоатчилик телевизион тизимининг шаклланиши, хусусий кабель телевидениелари фаолиятига Қонунан рухсат этилиши ҳамда рақамли телевидениега нисбатан қизиқишнинг кучайиши мамлакат миқёсида телевидение соҳасида ўзига хос тараққиётга ва янги ахборот технологияларининг кириб келишига замин ясади.
Сўнгги статистик маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Хитойда 100 га яқин кабель тизимлари фаолият кўрсатади. Мазкур тизимлар обуначиларга 70 та канал орқали ойлик миқдори 20 АҚШ долларидан кўп бўлмаган ҳақ эвазига янгиликлар дастурлари, Хитой ва хориж кинофильмлари, мультфильмлар, диний, спорт, мусиқа ва бошқа турли-туман дам олиш дастурлари намойиш этишади. Бугунги Хитойда фаолият кўрсатаётган энг йирик телеканалларга TVBS-N, FTV news, The Power TV (PTV) янгиликлар канали, the Eastern TV каби каналларни мисол қилиш мумкин.
Ахборот агентликлари: ҳозирда ХХРда иккита йирик ахборот агентликлари фаолият кўрсатади. Улар “Синхуа” ва “Чжунго синвэньшэ” агентликларидир.
“Синхуа” нафақат Хитойда, балки дунёда ҳам энг йирик ахборот халқаро ахборот агентликлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. “Синхуа” ҳозирда Ўрта Шарқда, Осиё-Тинч океани минтақаси, Лотин Америкаси ва Африка худудларида ўз бош бошқармаларига, шунингдек, дунёнинг турли мамлакатларда 93 та бўлимларига эга. Хитойнинг барча ҳудудларида мухбирлар пунктлари мавжуд бўлиб, у мамлакатдаги 150дан ортиқ ОАВни зарурий ахборот билан таъминлайди. 120дан ортиқ мамлакатлардаги 170та обуначиларини эса инглиз, француз, испан ва хитой тилларида кундалик ахборотни етказиб беради.
“Чжунго синьвэншэ” (“Хитой ахборот хизмати” қисқарган шакли “Чжунсиньшэ”) 1952 йилнинг 14 сентябрда Пекинда ташкил этилган. Ҳозирда Хитой ҳудудидаги 100 дан ортиқ ОАВ га ҳамда хорижда яшаётган хитойликлар учун ахборот тарқатади.
Хитойда интернет журналистика ривожи
Интернетнинг ривожи Хитойда тармоқ журналистикасини вужудга келтирди. Weibo платформасидаги микроблоглар ўзига хос тармоқ журналистикасига асос солди. Чунки Хитойда Twitter расмий равишда тақиқланган бўлиб, фойдаланувчилар учун миллий интернет сегменти ташкил этилган эди. Айнан Weibo ўзига хос “фуқаро ахборот агентлигига “ айланди Унда берилаётган хабарлар жамоатчилик эътиборини расмий шахслар ҳаётида юз берадиган воқеалар, жамоат фаолиятига қаратади.
1990-йилларнинг ўрталарида тармоқ ОАВ ривожлана бошлади. Хитой газетаси томонидан интернетдан фойдаланиш амалга оширилиб, ўзининг электрон сайтини 1993 йил 6 декабрда «Ханчжоу» газетаси яратди. 1996 йилга келиб “Шенчжоудан ўқувчи” онлайн журналининг чиқиши эса интернет ОАВга асос солди. 1996 йил 1 январидан мамлакатнинг энг йирик газетаси «Жэньминь жибао», кейин “ Гуанчжоу газетаси. Электрон нашр”, “Хитой акциялари. Электрон нашр” онлайн режимда чоп этила бошланди. 1996 йилнинг охирига келиб 30 та газетада ва 20 та журнал онлайн тизимга ўтишди. Шу йилнинг декабрь ойида Марказий Хитой телевидениеси ўз сайтини яратди. 2000 йилга келиб эса 10 мингдан зиёд ОАВ онлайн режимда фаолият юрита бошлади. 2000 та таҳририят ўз сайтларини очишди. Бугунги кунга келиб Хитойнинг тармоқ медиа муҳити энг илғор ва барқарордир. Хитойнинг ахборот серверлари ўз эътиборларини контентнинг қизиқарли бўлишига қаратишмоқда. Айнан интернет ОАВ анъанавий ОАВга нисбатан мамлакатда ва дунёда содир бўлаётган воқеа ҳодисаларни биринчи бўлиб ёритишади.
Ҳуқуқий жиҳатдан интернет ОАВга нисбатан 1994 йилдан бошлаб 60 дан зиёд турли хил меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. 2007 йили эса мамлакатда Хитой ОАВга ҳар қандай салбий ахборотни жойлаштирилишини тақиқловчи қонун қабул қилинди. Интернет-цензура Хитой Халқ Республикасида давлат сиёсати доирасида амалга оширилади. Интернет назорат уч хил йўл билан: ахборот таҳририятларда рўйхатдан ўтиш ва лицензия олиниши шарт бўлиб, айнан Хитой Коммунистик партияси ОАВ таҳририятлари бош муҳаррирларини тайинлайди. Хитойнинг энг йирик “Синьхуа” ахборот агентлиги ўз навбатида хорижий ОАВлар тарқатаётган янгилик ва хабарларни таҳрирлаш, керак бўлса тақиқлаш ҳуқуқига эга.
Хитойда ўз ўзини цензура қилиш анча яхши йўлга қўйилган. Таҳририятлар “Оммавий ўз ўзини цензура қилиш ва касб этикаси” деб номланган ҳужжатни имзолашлари шарт.
Журналистика соҳасида Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги
2011 йил 2 январида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўрнатилган дўстлик алоқаларининг 20 йиллиги кенг нишонланди. Шу муносабат билан Хитой Халқ Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатга Марказий Осиё давлатлари ОАВ вакиллари билан биргаликда ўзбек журналистлари учун саёҳат уюштирди.
Гуруҳда ОАВ вакиллари сифатида Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси, “Туркистон-пресс” ахборот агентлиги вакиллари ҳам киришди. Саёҳат давомида журналистлар Хитойнинг бугунги куни билан танишиб, йирик давлат арбоблари, хусусан Хитой ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Чэн Гопин жаноблари билан учрашишди.
Мамлакатнинг йирик саноат ҳудулари Шанхай ва Урумчи, Huawei компанияси ва миллий телекомпания CCTV фаолияти билан яқиндан танишишди, Хитойнинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар билан учрашишди.
2016 йилнинг ноябрь ойида эса Huawei Tech Investment Tashkent компанияси ўзбек журналистлари учун Хитойдаги штаб-квартирасига саёҳат уюштирди. Саёҳат давомида журналистлар Huawei компаниясининг Пекин, Шанхай ва Шеньчжендаги кўргазма залларида бўлишди. Албатта мамлакатга ОАВ вакилларининг қилган саёҳатлари бежиз кетмади. Ўзбекистон босма, электрон ва онлайн ОАВда саёҳат таассуротлари хусусидаги кўплаб журналистик материаллар бугунги кунда Хитой Халқ Республикасининг бугунги куни, унинг ривожланиш истиқболларини ўз аудиториясига кўрсатиб берди.
2017 йилда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилганига 25 йил тўлади. Хитой Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олди. 1992 йилда мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. 1992 йилнинг 15 октябрида Ўзбекистон билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги муносабатлар истиқболини белгилаб берган тарихий воқеа рўй берган эди. Шу куни мамлакатимиз пойтахтида Хитой элчихонаси очилди. Ана шу кундан эътиборан мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари юқори суръатлар билан ривожлана бошлади. 1995 йилнинг май ойида Пекин шаҳрида мустақил Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси тантанали равишда очилиб, ўз фаолиятини бошлади.
Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация, Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, Икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва ривожлантириш ҳақидаги қўшма декларация ҳамда бошқа кўплаб икки томонлама муҳим ҳужжатлар асосида изчил ривожланиб бораётир. Савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-техникавий, гуманитар алоқаларни кенгайтириш, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш икки томонлама муносабатларда муҳим аҳамият касб этмоқда. Уларнинг барчаси икки мамлакат ОАВида мунтазам равишда ёритилиши мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар анъанавий дўстлик, ўзаро ишонч ва манфаатдорлик руҳида изчил ривожланиб бораётганини ждаҳон ҳамжамиятига яна бир карра намойиш этади.
Наргис ҚОСИМОВА,
фалсафа фанлари номзоди, доцент