70 ёшли оёқсиз хитойлик фуқаро 19 йилда 17000 дона дарахт кўчатини экди

Касаллик туфайли икки оёғидан ажраган Ма Саньсяо 2000 йилда қарзларини узиш учун биринчи дарахтини ўтқазган эди. Аммо вақт ўтиб, у бунинг ижтимоий аҳамиятини тушиниб етди ва жамиятни уйғотишнинг бир усули эканлигини қайд этди.

— Менинг икки оёғим бўлмасада, имкониятларим чегараланган бўлсада, умримнинг охиригача дарахт ўтқазаман”, — дейди Цзин уездидаги Маю қишлоғида яшовчи Саньсяо. У 20 ёшида Фуцзянь провинциясидаги ҳарбий  отрядга ҳарбий разведкачи бўлиб фаолиятини бошлаган эди.

Уч йилдан сўнг буйруқни бажаришда унинг қонига вирус тушиб, заҳарланиш бошланди. Оқибатда у аввал биринчи. Кейин иккинчи оёғидан ажради. Чап оёғини қутқариш учун унинг оиласи 200 минг юань қарз олди. Аммо шифокорлар оёқни сақлаб қола олишмади.  Ма қарздан қутилиш учун дарахт ўтқазишга  киришади. Мақсад улар катта бўлгач. Ёғочини сотиш эди. Аммо вақт ўтиши билан фаолиятининг ижтимоий аҳамиятини тушиниб етди.

2008 йили журналистлар жаноб Ма фаолияти ҳақида ёзишгач, Ҳукумат унга пул ажратди ва Ма қарзларидан қутилди. Аммо у дарахт экишни тўхтатгани йўқ. Чунки унинг фикрига кўра айнан дарахтлар инсонларни  экологик инқироздан қутқаришади.

Сизчи, ҳаётингиз давомида битта бўлсада дарахт экдингизми?