Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейсининг илк йўловчилари пойтахтда

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd» авиакомпаниясининг “Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейсининг илк йўловчилари тантанали равишда кутиб олинди.

«Zhejang Loong Airlines Co.Ltd» авиакомпанияси томонидан хизмат кўрсатилувчи чартер рейс мунтазам равишда умумий сиғими 173 кишини ташкил қилувчи Airbus A320neo самолётида амалга оширилади, парвоз вақти 5 соату 20 дақиқани ташкил қилади.

“Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейсининг йўлга қўйилиши Хитойдаги Ўзбекистон элчихонасининг «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd.» авиакомпанияси билан хитойлик туристлар сонини оширишга доир олиб борган музокаралари натижасидир.

Хитойнинг 2011 йилда асос солинган «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd.» (Loongair) компанияси Чжэцзян провинциясининг Ханчжоу аэропортида фаолият кўрсатади. Компания 44 ҳаво кемаси ҳамда «В-737» русумли 3 юк самолётига эга. Компания 14 халқаро ва ҳудудий йўналишлар бўйича 269 йўловчи ва юк маршрутларини йўлга қўйган.