Ўзбекистон-Хитой: импорт-экспортга оид энг сўнгги рақамлар

Ўзбекистон экспортида Хитой етакчи бўлиб, январ-октябрь ойларида умумий экспорт ҳажми 2,1 млрд долларни ташкил этган. Хитой, шунингдек, Ўзбекистон импортида ҳам етакчи ўринни эгаллаган — импорт ҳажми 4,0 млрд доллар.

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси эса 32,6 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Давлат ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида ўзлаштирилган Хитой инвестициялари ҳажми 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 25% ўсиб, 1 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумот келтирди.

2021 йилнинг январь – июль ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 21,6 млрд долларни ташкил этди, унда Хитой 4 млрд долларлик улуши билан (умумий ҳажмнинг 18,7%) биринчи ўринни эгаллайди. 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан, Хитой билан савдо айланмаси 16,9% ёки 581,2 миллион долларга ошди.

Шу билан бирга, Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик экспорт бозоридир. Жорий йилнинг январь – июль ойларида Хитойга товар ва хизматлар экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 287,6 млн долларга (+28,6%) ўсди ва Ўзбекистон умумий экспорт ҳажмининг 1,3 млрд ёки 15,9%ни ташкил этди.

Фото: kurs.com.ua