Хитой Баҳор байрами БМТ нинг байрамлари рўйхатига киритилди

Хитой Баҳор байрами (ой тақвими бўйича янги йил) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) байрамлари рўйхатига киритилди.

Тегишли резолюция БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида қабул қилинди. Хитой Халқ Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонасининг муваққат вакили Дай Бин ушбу байрам нафақат оилаларнинг бирлашиши ва янги йил учрашувини, балки оиладаги тинчлик, жамиятдаги инклюзивлик ва инсоннинг табиат билан уйғунлиги каби умуминсоний қадриятларни ҳам англатишини таъкидлади.

Баҳор байрами дунёнинг кўплаб мамлакатларида расмий байрам бўлиб, уни дунё аҳолисининг деярли бешдан бир қисми нишонлайди.

Мавзуга оид: