Шанба оқшомида Шарқий Хитойнинг Чжэцзян провинцияси маркази Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўйинларда 45 мамлакатдан 12 000 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.
2022 йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилиши керак бўлган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинлари коронавируснинг янги тўлқини сабабли бир йилга қолдирилган эди. Яна бир хабар, 2025 йилги IX қишки Осиё ўйинлари Харбин шаҳрида ўтказилади.