“Марказий Осиё — Хитой”: стратегик шериклик ва дўстлик муносабатлари янада ривожланади

17.05.2023 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Фото: president.uz

Ташриф дастурига мувофиқ, 18-19 май кунлари Сиань шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиш, “Марказий Осиё — Хитой” форматидаги саммитда иштирок этиш ҳамда Хитойнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.

18.05.2023 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига келди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сиань шаҳридаги “Шэньси” қароргоҳида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди.

Олий даражадаги музокаралар якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қўшма баёнотни имзоладилар ва 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилдилар.

Шу куни Сиань шаҳридаги Тан сулоласи боғида “Марказий Осиё – Хитой” биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

07
08
012
010
015
016
018
017
019
021
020
022
07 08 012 010 015 016 018 017 019 021 020 022

 

19.05.2023 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё — Хитой” биринчи саммитида иштирок этди ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Якунда давлат раҳбарлари саммитнинг Сиань декларациясини имзоладилар ва қўшма матбуот анжуманини ўтказдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё – Хитой» саммитидаги нутқи.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифининг иккинчи куни тадбирлари доирасида Сиань шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи иккинчи куни доирасида қатор ишбилармонлик тадбирлари бўлиб ўтди.

023
026
028
024
025
027
029
031
030
023 026 028 024 025 027 029 031 030

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.