«Снос» нималигини билмайдиганлар бор, улардан ўргансак бўлмайдими? (видео)

Хитойнинг энг йирик тўртта шаҳарларидан бири бўлган Чунцин шаҳрида монорельснинг бир йўналиши 19 қаватлик уйнинг 7-8-қаватидан кесиб ўтади.

Мазкур қаватда жойлашган хонадон деворлари билан жуда яқин масофада бўлиб, ён ва пастки деразалар ўртасидаги масофа бир метр ҳам чиқмайди.

Расмий маълумотларга кўра, шундай яқин масофада поезд ҳаракатланишига қарамасдан, шовқин ўртача кир ювиш машинаси товуши баландлигича кўтарилар ва аҳолини деярли умуман безовта қилмас экан.

Ҳукумат бу ҳақда: «Бизнинг шаҳар жуда зич жойлашган. Янги йўллар қурилиши ҳеч бир хонадоннинг бузилишига олиб келмаслиги керак».

Олимжон Ўсаров,

журналист