Хитойда Янги йил — Баҳор байрами 22 январда нишонланади

Хитой тақвимига кўра, Янги йил 22 январда бошланади. Хитойда Янги йилни Баҳор байрами, деб ҳам аташади. Бу байрамнинг тарихи тўрт минг йилдан ортиқ.

Мамлакатда 21-27 январь расмий байрам ва дам олиш кунлари  эълон қилинган.

Шу муносабат билан ХХР Раиси, Коммунистик партия Бош котиби, Марказий ҳарбий кенгаш раиси Си Цзиньпин ҳамда Хитойнинг бошқа партия ва давлат раҳбарлари Баҳор байрами олдидан фахрийларни телефон ва бошқа воситалар орқали табрикламоқдалар.

Маълумот учун, ой тақвими бўйича Янги йилнинг биринчи куни — Хитойнинг асосий умуммиллий байрамларидан бири ҳисобланади. Бу йил Хитой Янги йилининг биринчи куни 5 февралга тўғри келди.

1911 йилдан бу байрам расман «Баҳор байрами» деб аталади. Байрам мушакбозлик ва чироқлар ўйини билан бошланиб, худди шундай тугалланади. Бу энг узоқ нишонланадиган байрамлардан ҳисобланади ва нақ 15 кун давом этади. Янги йилнинг биринчи кунида бутун оила кечки овқат маҳалида йиғилади. Бу байрамни нишонлайдиганлар кечки овқат вақтида ўтганлар руҳини ёд этади.