Шанси’да қадимий корхона топилди

Хитойлик археологлар мамлакат шимолида жойлашган Шаньси провинциясида олиб борилаётган қазиш ишлари чоғида тоза мис ва мисдан турли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган улкан қадимий корхона изларини топишди. Мисдан қуйма буюмлар тайёрланадиган мазкур завод анчагина кенг — тахминан 700 минг квадрат метр майдонни эгаллаган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, салкам 100 минг квадрат метр жой мисни эритишга ажратилган. Заводнинг қолган қисмлари бошқа мақсадларда фойдаланилган. Ҳудудда жуда кўп миқдорда мис кукуни, эритма қолдиқлари, шунингдек лой ва гилдан ясалган печ синиқлари топилган.

Аҳамиятлиси, бу ерда изланишлар икки йилдан буён давом этаётганди. Шу вақт ичида олимлар 1800 квадрат метр майдонда қазиш ишларини олиб боришди. Яъни, ҳали заводнинг каттагина қисми ер остида яшириниб ётибди. Кавлаб олинган буюмлар ва жисмлар Хитой миллий музейига топширилди.

Мутахассислар мазкур ишлаб чиқариш корхонаси қадимги Хитойда эрамиздан аввалги 2070-1765 йиллар давомида ҳукмронлик қилган афсонавий Ся династияси замонида қурилганини таъкидлашди. Бир неча печ қолдиқлари авлоднинг энг сўнгги вакиллари даврига оидлиги айтилган.

Айрим печлар, мис қуймалари ва ёғоч кўмир парчалари анча кейинги, Шан династияси давридан дарак беради. Тарихий маълумотларда шу ном билан боғлиқ давлат тахминан эрамизгача 1554-1046 йилларда мавжуд бўлгани келтирилган.

Дарвоқе, мис эритиш печларидан бири вайроналари орасидан одам скелети чиқди. Археологлар бу бахтсиз инсон қурбон берилган, деб ҳисоблашяпти. Зеро, бу анъана Хитой ҳунармандлик-ишлаб чиқариш соҳасида азалдан мавжуд бўлган.

Очилган майдонда амалга оширилган қазилма ишлари завод таркибида бир неча “цех“ фаолият кўрсатганини исботлади. Ҳудудда тоза мисдан турли буюмлар ясаладиган катта-кичик устахоналар жойлашган.

Мазкур кашфиёт соҳа мутахассисларига Ся ва Шан династиялари даврида металл жисмларга қандай усулларда ишлов берилгани ҳақида қўшимча маълумотларга эга бўлиш имконини беради.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Конфуций ҳикматлари
Устоз айтарди: — Ота-онангизнинг хизматини адо этаётганда, уларга оҳиста сўйланг. Агар улар сизнинг айтганларингизни қилишни истамаётганликларини кўрсангиз, бари бир тавозеда тураверинг ва одоб қоидаларини бузманг. ...
Чанша шаҳрида Хитой кийимларининг гўзаллиги намойиш этилди
Ҳунан провинциясида Чанша шаҳридаги Фантэ тематик боғида анъанавий хитой кийимларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Маросимда миллий, шарқ гўзаллиги акс этган либослар оммага намойиш этилди.
Яшил воҳага айланган саҳро (видео)
Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган ва мамлакатдаги энг йирик тўртта чўлнинг бири бўлган Му-Ус саҳросининг 93,24 фоизи 70 йилда яшил воҳага айланди.  Чўл 42,2 минг квадрат километр ...
Биринчи тақвимлар Хитойда пайдо бўлганми?
Астрономия фан сифатида эрамиздан аввалги 2 минг йилда шаклланган бўлса-да, Хитойда биринчи тузилган тақвимлар эрамиздан аввалги 3 минг йилликларга тўғри келади. Хань сулоласи (эрамиздан ...
Хитой билан ҳамкорлик: Кўзингизга нур, қалбингизга ҳузур
Ҳамиша қадимий ва навқирон улуғ Самарқанд шаҳрида “Ёрқин йўл: Кўзларингиз нурафшон бўлсин!” номли тиббий-ижтимоий лойиҳа старт олди. Мазкур лойиҳани амалга оширишга жорий йилнинг июн ойида ...
«Лунтайтоу» байрами ёки соч олдириш маросими
Шу кунларда Хитойда ой тақвими бўйича иккинчи ойнинг иккинчи кунида "Лунтайтоу" байрами кенг нишонланмоқда. Шунингдек, ушбу байрамда соч олдириш маросимлари ҳам ташкилланиб, бу тадбир кириб келган ...
Син Мин поклик ва софлик байрами (видео)
Бугун 5 апрел Хитойда Cин Мин ( 清明节 ) – марҳумларни хотирлаш, шунингдек, поклик ва равшанлик байрами куни. Ушбу байрам ой календари бўйича тахминан тўртинчи ...
Чжэнчжоу баҳор байрами учун тайёргарликни бошлаб юборди (фото)
Янги йилга тайёргарлик Ҳенан провинциясининг Чжэнчжоу аҳолиси билан бошланди. Хитойда янги йил байрами бу йил 5 февралда нишонланади. Бу байрам одатда 21 январь ва 21 ...
Фотогалерея: Шанхай баҳори
Шанхайнинг баҳорий манзаралари. Шарқий Хитой. Сураткаш Фан Чже, Синьхуа  
Хуайбэй кўчаларида қоғоз соябонлар парвози (фото)
Хитойликлар турли, кутилмаган безатиш ишлари билан бутун дунёни ҳайратга солиши билан мушҳур. Хуайбэйнинг кўча ва майдонларида бугун ана шундай гўзал манзараларни томоша қилишингиз мумкин. [caption id="attachment_617" ...
Сянган’да «Севги ва романтика» деб номланган чироқлар шоу фестивали
Хитойнинг Сянган (香港 xiānggǎng) шаҳрида Халқаро чироқлар санъат кўргазмаси очилди. Кўргазманинг асосий мавзуси - «Севги ва романтика».
Гуанчжоу – “Буюк гуллар шаҳри”
Сўнгги йилларда Гуанчжоу шаҳрини кўкаламзорлаштириш учун кўп куч сарфланди ва натижалар ўз самарасини берди. Аҳолини янада тоза ҳаво билан таъминлаш учун кўп қаватли дераза ...