Хитойда соатига 600 дан 1000 км гача тезликда ҳаракатланадиган поездлар йўлга қўйилади, деб хабар беради Asia Times.
Ҳозирги вақтда хитойлик мутахассислар вакуум трубкаси ичида магнит ёстиқ орқали ҳаракатланадиган янги тезюрар поездлар учун темир йўл изларини ётқизишни бошладилар. Бундай поездлар Ухан (Хубей вилояти) дан Гуанчжоу (Гуандун вилояти) га бориш вақтини 2 соатгача қисқартиради, ваҳоланки бу шаҳарлар ораси 1000 км.
Бундан ташқари, ҳозирда Пекин ва Шанхай ёки Пекин ва Гуанчжоу ўртасидаги темир йўл линиялари 82 фоиз банд бўлиб, таътил пайтида чипталарни умуман сотиб олишнинг иложи йўқ.