Хитойнинг биз билмаган томонлари…

Хитойнинг бизда умуман топиб бўлмайдиган томонларидан бири бу кечки пайт қуёш ботганидан сўнг кўчаларда миллий куй ва қўшиқлар оҳанги остида оммавий тарзда рақсга тушишларидир.

Биринчи кўрган одам бу ҳолни кўриб ҳайрон қолади, бирор тадбирга тайёрланишяптими деб ҳам ўйлайди. Лекин бу Хитойда кундалик машғулот. Бу биттагина шаҳрига хос ҳолат эмас, ҳамма жойида шундай. Нечта шаҳрига борган бўлсам барчасида кўрганман.

Тартиб билан, оралиқ масофани сақлаган ҳолда турли ҳаракатлар билан кечадиган рақс, иккинчи томондан бадантарбия ҳамдир. Асосан ўрта ва катта ёшли аёл-эркаклар бундай жамоавий рақсларда қатнашадилар, ёшлар эса жуда кам.

Ёшларда бу бироз бошқача. Уларда икки-учта ёшлар микрофон, калонка ва гитара билан қўшиқ айтади. Қолганлар уларни чиройли бўлиб тўртбурчак бўлиб ўраб томоша қилишади, қарсак чолиб қўллаб туришади. Ҳеч қандай тартибсизлик кузатилмайди.

Яна бир томони Хитой ниҳоятда тинч давлат, жуда ҳам! 1.5 млрд лик аҳоли учун бу жуда яхши  хусусият. Олти йилдан бери Хитойда яшаётган бўлсам бирор марта кўчада урушган одамларни, қий-чув қилиб безорилик қилаётган йигитларни, қизларга шилқимлик қилганларни кўрмадим. Ҳеч ким ҳеч кимга халал бермайди. Бемалол ярим кечаси ҳам қўрқмасдан кўчада айланиб, сайр қилиш мумкин.

Бахтиёр Шералиев,

шифокор-биолог

Чонгчин шаҳри. Хитой.