Хитой ҳукумати Жанубий қутбда илк доимий аэропорт барпо қилмоқчи. Бу ҳақда Keji Ribao илмий нашри маълум қилди.
“Аэропорт инфратузилмаси учиш полосаси ва ҳаво терминалини ўз ичига олади. Танланган жойда аэропорт қурилади. Бу аэропортнинг пайдо бўлишига бир неча йил бор”, деб айтган нашрга манба.
Аэропорт Антарктиданинг сиртини қоплаб турувчи музлиқда қурилади. Жой бир йил аввал танланган.
Маълум қилинишича, Хитой аввалроқ Антарктидада самолётларни фавқулодда қўндириш учун иккита полоса қурган, улардан бири “Куньлунь” станциясидан 3 км узоқликда жойлашган.
Манба: kun.uz
Сурат: ANNA-News