Хитойда нима бўляпти? Воқеа жойидан махсус репортаж

Таниқли биолог-шифокор, блогер Бахтиёр Шералиев айни дамда Хитойда иш фаолиятини давом эттирмоқда. У ижтимоий тармоқлардаги ваҳимали, ёлғон хабарларга муносабат билдирди.

«Ҳозир ўзим айни вақтда Хитойда, вирус тарқалган провинция билан қўшни бўлган Чунцин шаҳридаман. Вазиятни ҳар дақиқа кузатиб боряпман. Минг афсуски мана шундай ҳолатда асоссиз миш-миш ва ваҳима тарқатаётган ўзбеклар чиқиб турибди.

Кеча бир қизнинг аудиоси тарқалди. Унда Хитойда аҳвол чатоқлиги, ўзбек талабаларининг аҳволи ёмонлиги, карантин шаҳардаги талабалар оч қолиб кетгани, кўчаларда йиқилиб қолаётгани, ҳамма давлат элчихоналари ўз фуқароларини олиб чиқиб кетгани, фақатгина ўзбеклар қолиб кетаётгани ва шунга ўхшаган асоссиз хабарлар тарқатилган. Бундай арзон хайпга ўч Youtube видео блогерлари эса текин томошадан қуруқ қолмаслик учун ўзи билмаган, кўрмаган, ҳақиқий аҳволдан бехабар ҳолда худди ҳаммасини кўриб тургандек экспертларча фикр билдиришга киришиб кетишган.
Мен ичкарида бўлиб турган, ҳақиқй аҳволни ўз кўзи билан кўриб турган Ўзбекистон фуқароси сифатида асл ҳолат қандай эканлиги ҳақида хабар беришни истар эдим.

Ҳақиқатдан ҳам Ҳубеи провинциясидаги 10 та шаҳар беркитилган, кириб чиқиш мумкин эмас. Лекин мен ўзим шахсан Ухан шаҳридаги 6 та талаба йигит билан гаплашдим, биолог мутахассис сифатида вирус тарқалган ҳолатда қандай қоидаларга амал қилиш кераклигини батафсил тушунтирдим, улар билан ҳозир ҳам доимий алоқадаман. Шаҳар беркитилгани билан ҳеч ким оч қолиб кетгани, касалликдан йиқилиб қолгани йўқ. Супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар бир хилда ишлаб турибди. Ушбу мақолани ёзаётган вақтимда ҳам Уҳандагилардан бири билан гаплашдим, ҳозиргина супермаркетдан келаётганини айтди. Нархлар ваҳима қилинаётганидек ҳеч қанақа осмонга кўтарилиб кетмаганлигини қўшимча қилди. Қолаверса ҳамма давлат талабалари ўз университетларининг ётоқхонасида турибди, ҳеч қайси бир давлат элчихонаси ўз фуқароларини олиб чиқиб кетгани йўқ. Шахсан мен ўзим Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси томонидан ташкил қилинган Wechat тармоғидадаги гуруҳда борман ва элчихона вакили кунда икки марта ҳолат ҳақида хабар бериб турибди.
Хитойнинг бошқа шаҳарларида эса ҳаёт одатдагидек давом этмоқда, барча транспорт воситалари, супермаркетлар ишламоқда. Истаган одам истаган вақтида Ўзбекистонга қайтаман деса йўллар очиқ, бемалол ҳеч қандай қаршилик йўқ. Қолаверса вирус ҳақидаги статистикада айтилишича асосан ёши катталар вирус юқтирган ва ҳалок бўлганлар ҳам 48 ёшдан катталар бўлган, яъни вирус асосан иммун тизими паст ва ёши катталарга юқмоқда. Бундан ташқари Хитойда тиббий жиҳатдан ҳамма шарот бор, касал бўлганлар ва улар билан гаплашганларнинг барчаси касалхоналарда махсус назоратда сақланиб турибди. Яна бир қувончли томони вирус юқтирганлар орасида 38 нафари соғайган, демоқчиманки олдинга силжиш бор.

Мақола сўнгида халқимиздан, яқини Хитойда бўлган ватандошларимизда бунақа асоссиз хабарларга, ваҳималарга эътибор бермасликларини сўраб қолардим. Аҳвол чиндан ҳам ваҳима қиладиган даражада эмас, ҳаммаси ҳукумат назоратида, ўзбек талабаларининг барчаси ўқиш жойидаги ётоқхоналарда ва уларнинг ҳолидан бошқа барча чет эллик талабалар каби махсус бириктирилган университет ходимлари мунтазам хабар олиб турибди.

Шов-шув тарқатаётган, ютубда машҳурликка эришаман деб халқ ичида асоссиз ташвиш, ваҳима уйғотаётган «диванный эксперт»ларга худодан инсоф тилаб қоламан»

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Ўзбекистонда Хитойнинг тиббий анъаналарига кўра доривор ўсимликлардан дорилар ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон Республикасининг инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси томонидан Хитойнинг Bei Jing Hong Tian Li Fhamaceutical Co.Ltd («Хунтяньли») компанияси билан соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасини ...
Буюк Хитой девори маҳаллий сайёҳлар учун очилди
Хитойда кўпгина соҳалар қатори туризм ҳам аста-секин тикланиб боряпти. Куни кеча ҳукумат Буюк Хитой деворининг бир қисмини сайёҳлар учун очишга қарор қилди. Ҳозирча мазкур тарихий-маданий ...
Хитой халқига ҳамдардлик ва кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирилди
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубда бундай дейилган: “Муҳтарам Президент жаноблари! Хитой коронавирус тарқалишига қарши олиб бораётган кураш муносабати ...
Коронавирус юқтирган одам тез ҳалок бўладими? Cавол-жавоблар
Айни дамда Хитойда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик олим Бахтиёр Шералиев коронавирус бўйича айрим саволларга изоҳ берди. Коронавирус юқтирган одам тезда ҳалок бўладими? Унинг давоси йўқми? Коронавирус юқтирганлар тезда ...
Жеки Чан’дан 1 миллион юан мукофот
Машҳур киноактёр Жеки Чан коронавирусга даво топган одамга бир миллион юан мукофот ваъда қилмоқда. Актёр бу мукофот касалга даво топишни тезлаштиришидан умидвор. У шунингдек Хитойга ...
Коронавирусни даволаш учун зарур дори-дармонлар ва тиббий жиҳозлар келтирилди
Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус самолёти мамлакатнинг Пекиндаги элчихонаси ва Шанхайдаги бош консулхонаси томонидан ташкиллаштирилган инсонпарварлик ёрдамларининг тўртинчи партияси, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сотиб олган ...
Шанхай гўё дунё матбуотининг пойтахтига айланган
Бугун Шанхайда халқаро медиафорумнинг танишув кечаси бўлиб ўтди. Илгари форумга 40 та мамлакат журналистлари келмоқчи деб хабар берилганди. Сўнгги кунлар унинг ишида қатнашмоқчилар сони ...
2020 йилга келиб Хитойда поездлар соатига 1000 км тезликда ҳаракатлана бошлайди
Хитойда соатига 600 дан 1000 км гача тезликда ҳаракатланадиган поездлар йўлга қўйилади, деб хабар беради Asia Times. Ҳозирги вақтда хитойлик мутахассислар вакуум трубкаси ичида ...
Хитой дунёнинг энг катта экспортери сифатида тилга олинади
Дарҳақиқат шундай. Лекин айни чоқда, ички бозоридаги эҳтиёж уни дунёнинг энг катта импортерига ҳам айлантирган. 2017 йил май ойида Пекинда бўлиб ўтган “Бир белбоғ, ...
Шанхай халқаро медиафоруми ОАВнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилмоқда
Шанхайда China International Import Expo— биринчи халқаро импорт товарлари ва хизматлари кўргазмаси ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатидан келган ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар, ...
Цзян Янь: Хитой Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдамини юксак қадрлайди
Аввал хабар қилинганидек, бугун эрта тонгда Ўзбекистон ҳукумати Хитойнинг коронавирус билан курашаётган Хубей провинциясига энг зарур маҳсулотлардан иборат инсонпарварлик ёрдами жўнатди.  ЎзА мухбири Ислом Каримов ...
Хитой Марсга илк миссиясини бошлади
Хитой Марс сайёрасини ўрганиш учун Tianwen-1 зондини учирди. Сайёра юзасига чиқиш учун етти ой керак бўлади. Агар миссия режадагидек амалга оширилса, зонд 2021 йилда Ерга ...