Башоратчи печенилар каби нафис таомнинг муаллифлиги кимга тегишли эканлиги ҳақидаги баҳс кўп йиллар мобайнида давом этмоқда. Ушбу ошпазлик баҳси Хитой ва Япония томонидан ифодаланади ва Aмерика ҳам унда етакчилик қилади.
Ҳар бирида доно сўз, афоризм ёки башорат ёзилган қоғоз ичида пиширилган ширинлик узоқ вақтдан бери жамоатчилик онгида Хитой маданияти билан боғланган.
Манбаларда келтирилишича, XIV асрда Хитойда Чу Юан Чанг исмли хитойлик яшаган. Барча хитойликлар сингари у йиғим-терим байрамини муқаддас тарзда улуғлаган ва ҳар йили саккизинчи ойнинг ўн бешинчи кечасида у тонналаб анъанавий ой тортларини пиширган.
Қадимги Хитойдаги қўзғолонлар ҳақидаги хабарлар фақат ёзма равишда узатилган. Aйнан ўша пайтда Чу Юан Чанг ажойиб ғояни ўйлаб топган. Паролли эслатмаларни ой пирогларида яшириб, байрам шарафига барча хитойликларга ҳеч қандай шубҳа туғдирмасдан тарқатган. Натижада қўзғалон авж олиб, ғоя муаллифи Минг сулоласининг биринчи императорига айланган ва мазали Хитой ширинлигига ҳаёт бағишлаган.
Шунингдек, тилаклар ва яхши сўзлар яширинган мазкур пишириқлар Хитойда болалар туғилиши муносабати билан тайёрланиши барчага қувонч ва яхши кайфият улашишга хизмат қилади.
Баъзи тарихчиларнинг фикрига кўра, пишириқ ғояси 12-13-асрларда пайдо бўлган. Хитой аскарлари мўғул босқинчиларига қарши мудофаасини мувофиқлаштириш учун Ой пирогига ёзилган хабарни етказишган.
AҚШга 20-аср бошларида япон ва хитойлик муҳожирлар томонидан олиб келинган деган маълумотлар ҳам мавжуд. Мазкур пишириқларнинг 3 миллиардга яқини ҳар йили дунёда ишлаб чиқарилади, уларнинг катта қисми AҚШда истеъмол қилинади. Мазкур давлат ва бошқа баъзи мамлакатлардаги хитой ресторанларида пишириқлар десерт сифатида дастурхонга тортиқ этилади ва севиб истеъмол қилинади.
Фото: tutknow.ru