Дунёда биринчи бўлиб магнит подвескали поезд ишга тушди

Хитой дунёда биринчи бўлиб рельслар билан жисмоний контакт қилмайдиган магнит подвескали поездни ишга туширди.

Поезд ердан 10 метр баландликда 80 км/соат тезликда ҳаракатланади ва 88 йўловчини ташишга қодир. Экспериментал трассанинг узунлиги 800 метрни ташкил қилади.

Фото: news.cgtn.com

Поезд ҳаракатланиши учун оз миқдорда электр энергияси талаб қилинади ва поездни ҳаракатга келтирадиган магнитнинг яроқлилик муддати асрларни ташкил қилади. Бундай йўлни қуриш нархи ер ости метросини қуриш нархидан ўн баравар арзон.