Хитойнинг жануби-шарқидаги Гуйян шаҳрида дунёдаги энг катта фаввора бор. 2018 йил ишга туширилган бу шаршара табиий эмас, балки олимлар томонидан яратилган бўлиб, 121 метрли осмонўпар офис биносининг юқори қаватларидан тушади. Aммо шундай кучли сунъий сув оқимини қайта тиклаш учун катта ҳажмдаги суюқликни 108 метр баландликка кўтариш учун ишлайдиган 4 та катта насос керак бўлади. Сув насос томонидан юқорига қараб тортилиб, бино яқинидаги катта сув омборига тўпланади. Мутахассислар нафақат шовқин муаммосини ҳал қилишди, балки тонна сув катта баландликдан тушганда, бинога ва асфальтга шикаст етказмаслиги учун кўп изланишди.
Шаршара соатига 100 АҚШ доллардан ошадиган электр энергияси сарфини келтириб чиқарганлиги учун фақат махсус кунларда ёқилади. Ишлаётганида, у бир вақтнинг ўзида фақат 10-20 дақиқа ёнади.
Сунъий шаршарани яратиш ғояси Гуйчжоу Лудия мулкни бошқариш компаниясига тегишли бўлиб, компания шу йўл билан олис Гуйчжоу провинциясига кўпроқ сайёҳларни жалб қилишга қарор қилди. Бу жой авввал Хитойнинг энг қашшоқ ҳудудларидан бири бўлган.